Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Покистон Сенати аъзоси билан учрашув

Учрашувлар доирасида Покистон Сенати аъзоси Муҳаммад Талха Махмуд билан ҳам Қонунчилик палатаси депутатлари ўртасида амалий мулоқот бўлиб ўтди.

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Р. Камилов ҳамда Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси У. Муҳаммадиев ва бошқалар мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг бориши, қонунчилик тизимидаги янгиликлар, хусусан Конституциямизга мамлакат Президенти, парламенти, ҳукумати ва суд ҳокимияти ўртасида ваколатлар тақсимоти билан боғлиқ тузатиш ва ўзгартиришлар киритилгани, натижада давлат ҳокимияти органлари тизимида Олий Мажлиснинг роли ва аҳамияти сезиларли даражада кучайгани ҳамда имкониятлари кенгайгани ҳақида сўз борди.

Мулоқотлар давомида меҳмонга Ўзбекистоннинг икки палатали парламенти фаолияти тўғрисида сўзлаб берилди. Шунингдек, икки мамлакат олий қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликка доир масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Кўришлар сони: 11858


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими