Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Халқаро кузатувчилар билан учрашув

26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатиш учун юртимизга ташриф буюрган Латвия Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси А. Цимдарс билан учрашув бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси У. Муҳаммадиев ҳамда Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Д. Абдуқодиров меҳмонга юртимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва сайлов қонунчилигига сайлов жараёнини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш бўйича ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритилгани, парламент ва сиёсий партиялар ўрнининг қонуний жиҳатдан кучайтирилгани алоҳида таъкидланди.

А. Цимдарс Ўзбекистон Республикасининг сайловга оид ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлари билан таниш эканлиги, сайлов округларида кўрилаётган пухта тайёргарлик, овоз бериш тартиб-таомилларини қонунчиликка мос, замон талаблари даражасида амалга оширилиши, энг асосийси очиқлик, ошкоралик сайловнинг бош мезони эканлигини алоҳида қайд этди. 


Кўришлар сони: 13491


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими