Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Қонунчилик палатасида учрашув

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатиш учун мамлакатимизга келган Ҳиндистондаги "Бҳаратия Жаната" партияси мувофиқлаштирувчиси Вижай Жолли билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси Улуғбек Муҳаммадиев ҳамда Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалар қўмитаси раиси Тўлқин Абдусатторов меҳмонга мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтаётган сайлов жараёни, сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар барча ҳудудларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказаётгани, сайловчиларнинг номзодлар ва уларнинг дастурлари ҳақида тўлиқ маълумотга эга эканлиги Президент сайловининг очиқлик, ошкоралик, адолатлилик тамойилларига тўла мувофиқ, халқаро стандартларга мос ҳолда ўтишини таъминлаши таъкидланди.

Вижай Жолли Ўзбекистон Республикасининг сайловга оид ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлари билан таниш эканлиги, қонуний ҳужжатлар ва унга киритилган ўзгартишлар сайловни янада очиқ ва ошкора ўтказишда қўл келиши, ўзгартишлар инсонларнинг эркин фикр юритишига ва уларнинг манфаатларини таъминлашга йўналтирилгани билан янада аҳамиятли эканини алоҳида қайд этди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Вижай Жолли ўтган йили декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига бўлиб ўтган сайлов жараёнида ҳам иштирок этган эди. У кўпчилик халқаро кузатувчилар қатори пойтахтимизда ўтказилган Наврўз байрам тадбирида иштирок этди.

— Миллий рақслар, ўзига хос либослар айниқса, болаларнинг аҳил-иноқ чиқишлари мени ҳайратга солди, — дейди Вижай Жолли. — Тинч ва аҳил юртга ана шундай шодиёналар ярашади. Ўзбекистонга бутун дунё нигоҳи қаратилган. Халқингиз Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига ҳам қизғин тайёргарлик кўраётганига гувоҳ бўлдим. Хива, Урганч шаҳридаги сайлов участкаларида бўлиб, тайёргарлик ишлари, сайловчилар рўйхатининг шакллантирилиши, сайлов куни овоз берувчилар учун яратилган қулайликлар билан танишдим. Саксондан ортиқ давлатда бўлганман. Кузатишларим ва тажрибаларимга таяниб, шарт-шароитлар демократик стандартларга тўла мос келади, дея айтаоламан. Президент сайлови юқори савияда ўтишига ишонаман. 29 март — сайлов куни Тошкент шаҳридаги сайлов участкаларида тарихий воқеани кузатиб борамиз.

Учрашувда меҳмон Ўзбекистоннинг икки палатали парламенти фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.  


Кўришлар сони: 12270


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими