Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Халқаро кузатувчилар билан учрашув

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш учун юртимизга ташриф буюрган хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари мамлакатимиз сайлов қонунчилиги, сайлов участкаларида яратилган шароитлар билан танишиб, учрашувлар ўтказишмоқда.

Жойларда ташкил этилаётган учрашувлар доирасида халкаро кузатувчилар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан ҳам учрашдилар. 19 март куни Покистон Миллий Ассамблеяси депутати Гоус Бах Хан Махр Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси Улуғбек Муҳаммадиев ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Ёқуб Умаров билан мулоқот олиб борди.

Учрашув чоғида мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг бориши, хусусан Конституциямизга мамлакат Президенти, парламенти, ҳукумати ва суд ҳокимияти ўртасида ваколатлар тақсимоти билан боғлик тузатиш ва ўзгартиришлар киритилгани, натижада давлат ҳокимияти органлари тизимида Олий Мажлиснинг роли ва аҳамияти сезиларли даражада кучайгани хамда имкониятлари кенгайгани хақида сўз борди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва сайлов қонунчилигига сайлов жараёнини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш бўйича ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритилгани, парламент ва сиёсий партиялар ўрнининг қонуний жиҳатдан кучайтирилгани алоҳида таъкидланди.

Ўз навбатида меҳмон сайлов округларида кўрилаётган пухта тайёргарлик, овоз бериш тартиб-таомилларини қонунчиликка мос, замон талаблари даражасида амалга оширилиши, энг асосийси очиқлик, ошкоралик сайловнинг бош мезони бўлишини алоҳида таъкидладилар.

Гоус Бах Хан Махр, Покистон Миллий ассамблеяси депутати:

— Бу менинг юртингизга тўртинчи бор ташрифим. Мен бу ерда илк бор 1991-92 йилларда бўлгандим. Шуни таъкидлашни истардимки, Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритгач барча соҳаларда улкан ютуқларга эришди. Мамлакатда тинчлик ва барқарорликни асраш, давлат суверенитетини мустахкамлаш ва кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар изчиллик билан олиб борилмоқда. Мамлакатингиз барқарор ривожланиб бормоқда. Буларнинг барчаси Ўзбекистон раҳбариятининг оқилона сиёсати туфайлидир, бу давлат тараққиётида муҳим ўринга эга. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг Конституцияга мувофиқ муқобил ва кўппартиявийлик асосида ўтказилиши унинг демократик тамойилларга тўлиқ мос келишидан далолат беради. Юртингизда тинчлик, осойишталик ва фаровонлик ҳукмрон. Демак республика демократик тараққиёт йўлидан дадил ва ишонч билан одимламоқда. Мамлакат аҳолиси ва унинг фаровонлигининг юксалиши учун қонунчилигингизда ижобий ўзгаришлар амалга оширилди. Сайловолди ташвиқотлар фаол ўтказилмоқда, ушбу тадбирга пухта тайёргарлик кўрилган. Эътиборли жиҳати Ўзбекистонда одамлар осуда ва аҳилликда яшамоқда. Ўтган давр мобайнида миллий сайлов қонунчилиги сезиларли даражада такомиллашди. У фуқароларнинг хохиш-истагини эркин ифода этишини кафолатлайди ва энг юқори талабларга жавоб беради.

Учрашув давомида меҳмонга Ўзбекистоннинг икки палатали парламенти фаолияти тўғрисида сўзлаб берилди. Шунингдек, икки мамлакат олий қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликка доир масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.  


Кўришлар сони: 13087


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими