Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Малайзия делегацияси Ўзбекистонда


Мамлакатимизга ташриф буюрган Малайзия парламенти Вакиллар палатаси Спикери Тан Сри Пандикар Амин Ҳожи Мулиа раҳбарлигидаги делегация 20 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Дилором Тошмуҳамедова билан учрашди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Малайзия ўртасида парламентаризм соҳасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётгани, бунда икки давлат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.

Учрашувда икки мамлакат олий қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги муносабатларга доир масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

- Ўзбекистон Малайзиянинг Марказий Осиёдаги муҳим ҳамкорларидан, - деди Тан Сри Пандикар Амин Ҳожи Мулиа. – Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кўплаб йўналишларда изчил тараққий этмоқда. Юртингизда қонун ижодкорлиги жабҳасида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар юксак самаралар бераётганининг гувоҳи бўлдик. Бугунги мулоқотлар парламентаризм соҳасидаги ҳамкорлигимизни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Малайзия делегацияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси И.Собиров билан ҳам музокара ўтказди.


Кўришлар сони: 8928


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими