Cайт ранги: A A


Мустақилликнинг 30 йиллиги

Ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш  бўйича тузилган ишчи гуруҳининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди.


Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 17 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги  қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Қонунчилик палатасида давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамини нишонлаш чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган эди.

Давлат раҳбарининг ушбу тарихий санани муносиб ўтказишга оид қарорида таъкидланганидек, сўнгги даврда мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида, айниқса, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ҳаётга жорий этиш асосида мамлакатимиз ҳаётини тубдан янгилаш, “Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари” ғоясини реал воқеликка айлантириш борасида салмоқли ютуқлар қўлга киритилмоқда.

IMG_5316.jpg

Мазкур жараёнлар ривожи парламент депутатларидан  фаоллик кўрсатиш, янги замон руҳини халқимиз онгига чуқурроқ сингдиришда етакчилик қилишларини тақозо этади.

Ишчи-гуруҳ аъзолари йиғилишда таъкидлаганидек, ўтган вақт мобайнида мустақиллигимизни мустаҳкамлашга, халқимиз фаровонлигини оширишга, юртимиз тинчлигини таъминлашга қаратилган турли маънавий-маърифий, сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий мавзуларда республикамиз бўйлаб жами 1366 та тадбирлар ўтказилиб, депутатлар томонидан ОАВ да чиқишлар қилинган. 

IMG_5347.jpg

Жумладан, 2021 йил 26 март куни Самарқанд шаҳрида “Китоб маркази”да Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишлаб “Босиб ўтилган синовли йўллар” мавзусида тадбир ташкил этилди. Мазкур тадбирни юксак савияда ташкил этиш мақсадида маҳаллий депутатлар ҳам жалб этилган.

Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари Акмал Саидов “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” ғоясини ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий ҳамда тарғибот тадбирлари дастуридан келиб чиқадиган вазифаларни амалга оширишнинг устувор йўналишлари хусусида сўз юритди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги доирасида ўтказиладиган маънавий-маърифий ҳамда тарғибот тадбирларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг фаол иштирокини таъминлаш, палатанинг расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида “Мустақилликнинг 30 йиллиги” рукни остидаги медиа маҳсулотларни мунтазам жойлаштириб бориш, “Янги Ўзбекистон — янги парламент” номли китоб альбомни тайёрлаш билан боғлиқ ташкилий ишларни жадаллаштиришга оид топшириқ ва тавсиялар берилди. 


Кўришлар сони: 514

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.09.2021
Хитой – Марказий Осиё:Ягона тақдир жамиятини шакллантиришда қонунчилик органларининг роли

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари билан биргаликда “Хитой ...

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

Тадбирлар тақвими