Cайт ранги: A A


Мустақилликнинг 30 йиллиги

Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этишда амалий ёрдам берилади

Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этишда амалий ёрдам берилади

Коронавирус пандемияси келтириб чиқараётган инқирозга қарши курашиш шароитида ривожланган давлатларда ҳам озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш муҳим бўлган бир даврда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш, бу йилги мураккаб вазиятни ҳисобга олиб, томорқалардан аввалги йиллардагидек камида икки баробар кўп ҳосил олиш биринчи даражали вазифага айланмоқда. Бу борада бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашида Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг “Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қўшма қарори ижроси бўйича ишчи гуруҳ ҳисоботи эшитилди.

Мазкур қўшма қарор билан ишчи гуруҳи томонидан бир қатор ишлар амалга оширилганлиги таъкидлаб ўтилди. Хусусан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамла уларнинг ҳудудий органларига аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этишда амалий ёрдам бериб келинмоқда.

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер учаскаларидан фойдаланишда мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди. Уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрланди. Айниқса, бугунги карантин даврида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишлари учун ўз вақтида полиз кўчатларини етказиб бериш, маҳаллий навларни етиштиршга алоҳида эътибор бериляпти.

Шу билан бирга аҳоли томорқаларини ўз вақтида суғориш, маҳаллий ўғитлар билан таъминлаш ишлари депутатларнинг доимий назоратида бўлмоқда.

Албатта, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер учаскаларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш бўйича таъсирчан жамоатчилик ҳамда депутатлик назоратини ташкил этишга кўмаклашиш шунингдек, кам таъминланган, қаровчиси бўлмаган оилаларга илғор фермерларни бириктириш, томорқа ерларига ишлов бериш, экин экиш ва парваришлашда ёрдам берилиши ҳамда бу мақсадда маҳаллий бюджетдан ажратилаётган маблағларнинг тўғри сарфланиши устидан самарали депутатлик назорати олиб борилмоқда.

Зафар АБДИРИМОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги

масалалари қўмитаси аъзоси




Кўришлар сони: 1155

Депутатлар минбари

Янгиликлар

30.07.2021
Директорлик лавозими учун танлов жараёнлари шаффофми?

2021 йил 30 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ...

30.07.2021
Депутат аралашуви билан муаммога ечим топилди

Депутат сўрови – бу депутатнинг тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқарув органларинин...

30.07.2021
Қонуннинг ҳудуддаги ижроси атрофлича муҳокама қилинди

Йиғилишда Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси...

Тадбирлар тақвими