Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси – инсон қадрини улуғлаш йўлидаги ислоҳотларнинг мустаҳкам пойдевори

Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси – инсон қадрини улуғлаш йўлидаги ислоҳотларнинг мустаҳкам пойдевори

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан ташкил этилган давра суҳбати айнан шу мавзуга бағишланди.

Офлайн ва онлайн тарзда ўтган очиқ мулоқотда парламент депутатлари, сенаторлар, шунингдек Олий Мажлис палаталари ҳузуридаги Ёшлар парламентлари, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти Илмий-эксперт кенгаши ҳамда “Қонунчилик муаммолари ахборотномаси” журнали таҳрир ҳайъати аъзолари, Институт илмий ходимлари, хорижий мамлакатларда таълим олаётган ва меҳнат қилаётган Ўзбекистон ёшлари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов кириш сўзи билан очиб берди.

Таъкидланганидек, Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси лойиҳаси 7 та устувор йўналишдаги 94 та мақсадни қамраб олган ва унда Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқида ҳамда сайловолди дастурида илгари сурилган ташаббуслар акс этган бўлиб, шу жумладан, қатор концепция, дастур, стратегия ва қонун ҳужжатлари қабул қилиниши назарда тутилган.

Маълумки, “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида кейинги беш йилликда мамлакатимизда амалга ошириладиган ислоҳотларнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асосларини яратишга қаратилган Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳаси Интернетдаги regulation.gov.uz, 2022-2026.strategy.uz ва jamoatchilik.uz порталлари орқали кенг жамоатчилик муҳокамасига ҳавола этилди.

Бугунги давра суҳбати эса Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси лойиҳасининг, асосан, илмий доира вакиллари ҳамда экспертлар иштирокида муҳокама қилиниши билан ҳам алоҳида аҳамиятлидир.

Эътироф этиш керак, Янги Ўзбекистон “адолат ва қонун устуворлиги – халқчил давлат қуриш, инсон қадр-қимматини таъминлашнинг энг асосий ва зарур шарти” деган муҳим ғоя негизида барпо этилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти белгилаб берган бу улуғвор мақсад асосида халқимиз янгидан-янги ислоҳотларнинг ҳақиқий муаллифига айланиб бормоқда.

Айнан мазкур жиҳат доирасида давра суҳбатида Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси лойиҳасининг 7 та устувор йўналишига монанд равишда қуйидагилар бўйича, яъни:

инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш;

мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш;

миллий иқтисодиётни ривожлантириш, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида таъминлаш;

адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш;

маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш;

умумбашарий муаммоларга миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда ечим топиш;

мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ ва прагматик, фаол ташқи сиёсат олиб бориш масалаларида қизғин муҳокамалар бўлиб ўтди.

Тадбирда “Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш” мавзусида маъруза қилган Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Фозилжон Отахонов таъкидлаганидек, яқин келажакда Янги Ўзбекистонни жаҳон майдонида кучли салоҳият ва муносиб обрў-эътиборга эга, ҳар томонлама обод ва фаровон, тинч ва осойишта мамлакатга айлантиришни мақсад қилган мазкур тарихий ҳужжат лойиҳаси бўйича фикр билдириш – эртанги кунига, оиласи иқболига, она юрти ва жонажон халқи тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир соғлом фикрли фуқаромиз учун шарафлидир.

Шунингдек, тадбир давомида Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти илмий ходимларининг Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси лойиҳаси йўналишлари бўйича белгиланган мақсадлар таҳлилига бағишланган маърузалари тингланди.

Анжуманда Ташқи ишлар вазирлиги бошқармаси бошлиғи, Институт қошидаги Илмий-эксперт кенгаши аъзоси Комил Рашидов сўзга чиқиб, Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясининг бешинчи йўналиши – “Маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш” – юзасидан ўринли таклиф ва мулоҳазаларини айтиб ўтди.

Онлайн тарзда иштирок этган хориждаги ватандошлар, хусусан, Россия, Бирлашган Араб Амирликлари, Сингапур, Нидерландия, Япония, Хитой давлатларида таҳсил олаётган ва меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошларимиз Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси лойиҳасида белгиланган вазифа ва мақсадлар юзасидан ўз фикр ва таклифлари билан ўртоқлашишди.

Қизғин баҳс-мунозаралар майдонига айланган муҳокамаларда илмий ходимлар ва экспертлар томонидан Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси лойиҳаси юзасидан мамлакатимиз ривожига хизмат қилувчи, илмий асослантирилган ва аниқ таклиф ҳамда тавсиялар билдирилди.


Кўришлар сони: 66

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2022
Халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган таклифлар илгари сурилди

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт...

15.01.2022
Қўмитанинг 2021 йил якунлари бўйича фаолияти сарҳисоб қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан...

14.01.2022
Тараққиёт стратегияси:75 минг гектар интенсив боғ ва янги узумзорлар барпо этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси “Янги Ўзбекистоннинг...

Тадбирлар тақвими