Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Қонунчилик палатаси депутатининг “Минтақавий иқтисодиёт ва бошқарув” номли китоби чоп этилди

Қонунчилик палатаси депутатининг  “Минтақавий иқтисодиёт ва бошқарув” номли  китоби чоп этилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси  раиси, и.ф.д., профессор Шарофиддин Назаровнинг “Минтақавий иқтисодиёт ва бошқарув” номли китоби чоп этилди.

Мазкур китобда иқтисодиётни ҳудудий ташкил қилиш ва бошқаришнинг назарий, услубий ва амалий жиҳатлари ёритилган. Минтақа иқтисодиётига оид тадқиқотлар, илмий изланишлар ва иқтисодий жараёнларни таҳлил қилиш борасида муаллиф томонидан олинган натижалар баён этилган.

Ҳудудларни ривожлантиришда инвестиция ва инновация жараёнларини самарали ташкил қилиш ва бошқариш, минтақалар рақобатдошлигини аниқлаш ва ошириш ҳақида фикр юритилган.

Шунингдек, минтақавий иқтисодиётда кечаётган энг мураккаб жараёнлар, ҳудудларнинг ривожланганлик даражасидаги тенгсизлик, иқтисодиёт таркибидаги кескин тафовутлар, иқтисодиётни ислоҳ қилишда маҳаллий бошқарув тизимидаги трансформацион ўзгаришлар ва муаммолар очиб берилган.

Шу нуқтаи назардан айтганда, ушбу монография кенг китобхонлар, хусусан, талаба ёшлар, тадқиқотчи-изланувчилар, илмий ходимлар ва ҳудудларни ривожлантириш масалалари билан шуғулланаётган амалиётчилар учун жуда фойдали бўлади, деб айтаоламиз.    

   

 


Кўришлар сони: 71

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2022
Халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган таклифлар илгари сурилди

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт...

15.01.2022
Қўмитанинг 2021 йил якунлари бўйича фаолияти сарҳисоб қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан...

14.01.2022
Тараққиёт стратегияси:75 минг гектар интенсив боғ ва янги узумзорлар барпо этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси “Янги Ўзбекистоннинг...

Тадбирлар тақвими