Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Трансплантация соҳасига оид қонун такомиллаштирилмоқда

Трансплантация соҳасига оид қонун  такомиллаштирилмоқда

Бугун энг муҳим йўналишлардан бири – органлар трансплантацияси саналади. Кейинги йилларда бу соҳага алоҳида эътибор қаратилиб, ҳуқуқий-ташкилий асослар яратилмоқда. Хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида кардиожарроҳлик, трансплантология ва нейро-қон-томир жарроҳлиги бўлимлари учун янги бино қурилмоқда.

Чунки ҳозирда мамлакатимизда кўплаб беморлар органлар ва тўқималар трансплантациясига муҳтож. У буйракни кўчириб ўтказиш бўладими, жигар ёки юрак ва ўпка трансплантацияси бўладими, муҳими, фақатгина шу органлар трансплантацияси беморлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.

Самарқанд шаҳар кўп тармоқли тиббиёт марказида “Инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишлаб ўтказилган давра суҳбатида бу ҳақда маълум қилинди.

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутатлари ва Девони ходимлари, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари тиббиёт марказидаги гемодиализга мўлжалланган бўлимда бўлиб, беморлар билан суҳбатлашди, уларга қонун лойиҳаси ҳақида кенгроқ тушунчалар берди.

Қайд этилганидек, трансплантация амалиёти дунёнинг кўплаб давлатларида амалга оширилади. Юртимизда 500 нафар бемор жигар, 1 минг 500 нафар киши буйрак трансплантацияси амалиётига муҳтожлигини билдирган. Мамлакатимизда бу амалиётга бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда трансплантация амалиётини ўтказишни ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида ушбу қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

—Бундан 3-4 йил аввал зарурат туфайли айрим беморлар чет давлатларга бориб, катта маблағ эвазига ана шу жарроҳлик амалиётини ўтказишга мажбур эди, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муқаддас Ўразалиева. — Лекин шунга эҳтиёжи бор беморларнинг барчаси ҳам бундай катта маблағ ва имкониятга эга эмасди. Мана қисқа вақт ичида юртимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида трансплантация амалиёти ўзимизда ўтказиляпти.

Тадбирда экспертлар ушбу қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, мазкур ҳужжат мамлакатимизда трансплантация соҳасида мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

Якунда соҳа вакиллари, мутахассислар томонидан қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.


Кўришлар сони: 187

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.10.2021
A.Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Б.Сатти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 27 октябрь куни Буюк...

27.10.2021
Спикер Н. Исмоилов Президент сайловининг эълон қилинган якунларига баҳо берди

Ўзбекистон халқи жамиятимизда рўй бераётган шаҳдам ва давомли ютуқларни, кўламдор ижобий ўзгаришларни,...

26.10.2021
Бола ҳуқуқлари кафолати мустаҳкамланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини...

Тадбирлар тақвими