Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Аҳоли томонидан берилган таклифлар қонун лойиҳасида ўз аксини топади

Аҳоли томонидан берилган таклифлар қонун лойиҳасида ўз аксини топади

Ҳар бир соҳанинг ривожи унинг ҳуқуқий асоси билан боғлиқ. Қонун билан мустаҳкамланган соҳа барқарор ривожланади. Шундан келиб чиқиб, айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва девон ходимлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳи ҳудудларда бўлиб, “Инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳасидаги нормалар ва киритилаётган янгиликларни аҳолига тушунтириб, улардан таклифлар олмоқда.

Хусусан, ишчи гуруҳи аъзолари Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида бўлиб, туман тиббиёт бирлашмасида болалар, терапия бўлимларида беморлар билан суҳбатлар ўтказди. Қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти қисқача тушунтирилиб, ушбу масалада сўровномалар тўлдирилди. Хўжайли туман маҳаллий кенгаш депуталари, ёшлар, маҳалла оқсоқоллари ҳамда дин вакилларининг иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Унда “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг зарурати, мазмун-моҳияти ҳақида батафсил ахборот берилди. Йиғилиш иштирокчилари қонун лойиҳасининг 10-11 моддаларига таклифлар бериб, уни қабул қилиш зарурлигини алоҳида таъкидлашди.

– Қонун лойиҳасидаги нормалар соҳа вакиллари, ёшлар, кенг жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилиниб, кўплаб таклифлар бериляпти, — дейди Олий Мажлис Қонучилик палатаси депутати Мавлуда Адхамжонова. — Трансплантацияга иши тушган, ушбу муаммони ўзи ёки яқинлари бошдан кечирган фуқаролар, беморлар билан суҳбатлар ўтказиб, уларнинг ҳам таклифларини оляпмиз. Берилган таклиф ва тавсиялар асосида қонун лойиҳасини янада такомиллаштириб, пухта-пишиқ ҳолатга келтирамиз.

Шунингдек, Нукус шаҳрида буйрак трансплантациясини амалга оширган Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази шифокорлари З. Маткаримов, А. Суюнов, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош трансплантологи П. Султонов ҳамда тиббиёт ходимлари иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигида йиғилиш ўтказилиб, қонун лойиҳаси муҳокамаси бўлиб ўтди.

Ишчи гуруҳнинг қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан ўтказаётган ўрганишлари давом этмоқда.


Кўришлар сони: 188

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.10.2021
Ҳар бир мурожаат қонуний ечим топиши керак

Халқ билан мулоқот. Кейинги йилларда мамлакатимизда мурожаатлар билан ишлаш ва аҳоли муаммоларн...

27.10.2021
A.Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Б.Сатти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 27 октябрь куни Буюк...

27.10.2021
Спикер Н. Исмоилов Президент сайловининг эълон қилинган якунларига баҳо берди

Ўзбекистон халқи жамиятимизда рўй бераётган шаҳдам ва давомли ютуқларни, кўламдор ижобий ўзгаришларни,...

Тадбирлар тақвими