Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Инсон саломатлиги билан боғлиқ узоқ кутилган қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида

Инсон саломатлиги билан боғлиқ узоқ  кутилган қонун лойиҳаси жамоатчилик  муҳокамасида

Аввал хабар берганимиздек, Қонунчилик палатаси депутатлари, қуйи палата Девони ходимлари, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан республикамиз ҳудудларида “Инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳасидаги нормалар ва киритилган янгиликларни жамоатчиликка тушунтиришга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 17-18 сентябрь кунлари Навоий вилоятининг Хатирчи, Қизилтепа туманларида ҳамда Навоий ва Зарафшон шаҳарларида шифокорлар, соҳа мутахассислари, инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантациясига муҳтож, бундай амалиётни ўзида ўтказдирган беморлар, МФЙ ва ОАВ вакиллари иштирокида давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказилди.

Мазкур тадбирларда Қонунчилик палатаси депутатлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари томонидан инсон аъзолари ва тўқималарини трансплантация қилишнинг муҳим жиҳатлари, соҳани тартибга солиш бўйича ишлаб чиқилган қонун лойиҳасининг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Таъкидланганидек, жорий йилги Давлат дастурида туманларда тезкор ва малакали тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослашган туманлараро ангиожарроҳлик марказларини ташкил этиш белгиланган бўлиб, бугунги кунда ушбу марказлар босқичма-босқич ташкил этилмоқда. Бу марказлар аҳолига юқори технологик жарроҳлик амалиётини узоққа бормасдан туманнинг ўзида амалга ошириш имконини яратади.

Чунки бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам аъзолар ва тўқималари трансплантация қилинишига муҳтож бўлган минглаб беморлар мавжуд. Жумладан, 500 нафар бемор жигар, 1 500 нафар бемор буйрак трансплантацияси амалиётига муҳтожлиги аниқланган. Қолаверса, юрак, ўпка трансплантациясига муҳтожлар ҳам бор. 

Зарафшон шаҳар, Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмаларида ўтган тадбирда йиғилганлар томонидан яқинга қадар туман ҳудудида гемодиализ ускунаси бўлмагани туфайли беморлар бундай хизматни олиш учун Навоий шаҳрига боришга мажбур бўлгани, жорий йилда ҳудуддаги тиббиёт муассасасига гемодиализ аппаратининг олиб келингани аҳоли оғирини енгил қилгани таъкидланди.

–Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан концептуал жиҳатдан кўриб чиқилиб, биринчи ўқишда қабул қилинган эди. Ҳозирги кунда мазкур лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш мақсадида мутахассислар, экспертлар, кенг жамоатчилик иштирокида муҳокамалар ўтказилмоқда,  ­дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зумрад Бекатова.­ –Мазкур амалиёт эса биринчи навбатда, парламентда қабул қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатларда сайловчилар манфаатларини янада тўлиқ ифодалашга, ушбу қонунларнинг ҳаётга самарали жорий этилишини ҳамда қонун нормаларининг халқчиллигини таъминлашга хизмат қилади.

Давра суҳбати давомида ишчи гуруҳи томонидан қонун лойиҳаси ҳамда мамлакатимизда трансплантологияни ривожлантириш бўйича жамоатчилик вакиллари муносабатини ўрганиш юзасидан аҳоли ўртасида сўровнома ўтказилди. Унда 500 дан ортиқ респондентлар иштирок этди.

Айтиш жоизки, “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган бундай тадбирлар ҳали давом этади.


Кўришлар сони: 210

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.10.2021
A.Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Б.Сатти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 27 октябрь куни Буюк...

27.10.2021
Спикер Н. Исмоилов Президент сайловининг эълон қилинган якунларига баҳо берди

Ўзбекистон халқи жамиятимизда рўй бераётган шаҳдам ва давомли ютуқларни, кўламдор ижобий ўзгаришларни,...

26.10.2021
Бола ҳуқуқлари кафолати мустаҳкамланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини...

Тадбирлар тақвими