Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Болалар омбудсманининг ҳуқуқий мақоми кучайтирилмоқда

Болалар омбудсманининг ҳуқуқий мақоми кучайтирилмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда болалар манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг баркамол авлод бўлиб етишишини таъминлаш борасидаги фаолиятнинг институционал ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ҳамда Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция талабларини бажариш мақсадида тизимли ишлар ишлар амалга оширилмоқда.

Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, бугунги кунда 20 дан ортиқ ривожланган давлатларда алоҳида Болалар омбудсмани лавозими мавжуд. Биринчи Болалар омбудсмани институти 1981 йилда Норвегияда ташкил этилган. XXI асрнинг бошларига келиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси талабларини бажариш мажбурияти бошқа мамлакатларда ҳам болалар омбудсманининг алоҳида институт сифатида ташкил этилишига сабаб бўлди.

Хусусан, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция қоидаларини бажариш мақсадида қабул қилинган қонунлар ижросини назорат қилиш ва болалар манфаати учун энг маъқул йўлни танлаш принципини (the best interest of the child) рўёбга чиқариш зарурати мамлакатларни Болалар омбудсмани институтини таъсис этишга чорлади. Мавжуд халқаро амалиётга кўра, Болалар омбудсмани каби алоҳида институтлар болалар манфаатлари ҳимоясининг энг самарали механизм сифатида қаралмоқда ва БМТ Бола ҳуқуқлари қўмитаси давлатларга ушбу институни таъсис этишни тавсия қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили лавозими жорий этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги Фармони билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси тасдиқланиб, унда болалар ҳимоясига бағишланган устувор йўналишлар ва болалар манфаатларини биринчи навбатда таъминлаш принципини қонунчилик амалиётига янада самаралироқ жорий этиш белгиланди.

Бола ҳуқуқларини таъминлаш тизимини янада кучайтириш мақсадида 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ва Президентимизнинг 2021 йил 9 августдаги “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Болалар омбудсмани фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамловчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.

Хусусан, “Болалар омбудсмани тўғрисида”ги қонун лойиҳасида:

- омбудсманнинг ҳуқуқий мақоми, унинг фаолияти кафолатлари ва асосий вазифалари;

- Болалар омбудсмани ўз ваколатларини мустақил ҳамда давлат органлари, уларнинг мансабдор шахсларига тобе бўлмаган ҳолда амалга ошириши, ўз фаолиятида Олий Мажлис палаталарига ҳисобдорлиги;

- Болалар омбудсмани Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан беш йил муддатга сайланиши;

- Болалар омбудсмани лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари кўриб чиқиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан киритилиши белгиланмоқда ва бошқа қоидалар киритилмоқда.

Умид қиламизки, Болалар омбудсманининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи мазкур қонун Ўзбекистонда болалар манфаати учун энг маъқул йўлни танлаш принципини рўёбга чиқаришга ва болалар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш маданиятини шакллантиришга хизмат кўрсатувчи самарали парламент институтининг пайдо бўлишига асос бўлади.

 

Дониёр ТЎРАЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги

Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари

институти директори ўринбосари

 


Кўришлар сони: 185

Депутатлар минбари

Новостная лента

27.10.2021
A.Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Б.Сатти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 27 октябрь куни Буюк...

27.10.2021
Спикер Н. Исмоилов Президент сайловининг эълон қилинган якунларига баҳо берди

Ўзбекистон халқи жамиятимизда рўй бераётган шаҳдам ва давомли ютуқларни, кўламдор ижобий ўзгаришларни,...

26.10.2021
Бола ҳуқуқлари кафолати мустаҳкамланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини...

Тадбирлар тақвими