Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Депутат номига сайловчилардан миннатдорчилик хати келди

Депутат номига сайловчилардан  миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Мавжуда Ҳасанова номига Денов тумани “Ёшлик” маҳалласи раиси ҳамда бир гуруҳ фуқаролар томонидан миннатдорчилик хати келди.

“Ёшлик” маҳалласи нуронийлари томонидан қилинаётган мурожаатларни тинглаб, ушбу камчиликларни бажаришда ёрдамингизни аямаганингиз ва мурожаатларни ижобий ҳал этишда тиним билмай, халқ фаровонлиги йўлида қилаётган ишларингизни юқори баҳолаб, сизга фуқароларимиз номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз”, дейилади унда.


Гап шундаки, яқинда Сурхондарё вилояти Узун тумани “Заркамар” ва Денов туманининг “Ёшлик” маҳалласида яшовчи фуқаролардан Қонунчилик палатаси депутати М.Ҳасановага мурожаат келиб тушган эди.

Мурожаатда фуқаролар “Ёшлик” маҳалласига шаҳар электр тармоғи томонидан симёғочлар келтирилгани, лекин ҳозирга қадар ўрнатилмаганини, мавжуд терак устунлар эса аҳоли ҳаётига хавф солаётганини баён қилганди.

Шунингдек, маҳалланинг асосий йўлида 200 метрлик жой қувур ётқизиш учун қазилганини, аммо уч ойдан буён асфальт қилинмаганини, маҳалланинг ўртасидан ўтган Янгиариқ каналининг кўприги сингани туфайли машиналар тирбандлиги юзага келаётганини, Уйғун кўчасида сув насоси ёрилгани боис 120 та хўжалик 15 кундан бери сувсиз қолиб кетганини айтиб, шу масалаларда депутатдан кўмак сўрашган эди.

Қуйи палата депутати Мавжуда Ҳасанова ушбу мурожатни ўрганган ҳолда, зудлик билан унда кўтарилган масалалар ечимига киришди. Бу масала юзасидан “Ўзсувтаъминот” МЧЖга юборилган депутатлик сўрови натижасида муаммо ижобий ҳал этилди.

Бугунги кунга қадар Узун тумани “Заркамар” маҳалласида яшовчи фуқаролар ичимлик сувини икки километр узоқликдаги булоқ сувидан ташиб келаётган бўлса, ҳозир мазкур ҳудуд аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида “Сурхондарё сув таъминоти” МЧЖ Узун туман бўлими томонидан махсус сув ташиш автомашинаси жалб қилинган.

Денов тумани “Ёшлик” маҳалласидаги жами 3,6 минг нафар аҳолининг 2,1 минг нафари марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. Маҳалла ҳудудида “Сурхондарё сув таъминоти” МЧЖ тасарруфидаги 6 дона сув олиш имконияти мавжуд бўлиб, айни пайтда барча иншоотлар ишчи ҳолатда ва аҳолини марказлашган ичимлик суви билан таъминлаб келмоқда.

Шунингдек, мурожаатда келтирилган “Ёшлик” маҳалласи Уйғун кўчасида жойлашган якка тартибдаги сув олиш иншоотидаги насос ускунаси “Сурхондарё сув таъминоти” МЧЖ томонидан таъмирланиб, аҳолининг ичимлик суви таъминоти қайта тикланди.

Айни вақтда маҳаллада йўлларни асфальтлаш ишлари бошлаб юборилган.

 

 


Кўришлар сони: 172

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.10.2021
A.Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Б.Сатти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 27 октябрь куни Буюк...

27.10.2021
Спикер Н. Исмоилов Президент сайловининг эълон қилинган якунларига баҳо берди

Ўзбекистон халқи жамиятимизда рўй бераётган шаҳдам ва давомли ютуқларни, кўламдор ижобий ўзгаришларни,...

26.10.2021
Бола ҳуқуқлари кафолати мустаҳкамланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини...

Тадбирлар тақвими