Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Трансплантацияга оид қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан муҳим вазифалар белгилаб олинди

Трансплантацияга оид қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан муҳим  вазифалар белгилаб олинди

Юртимизда йилига ўртача 750 мингта жарроҳлик амалиёти бажарилади. Жаҳон тиббиёти ютуқлари ўрганилиб, зарур шароитлар яратилаётгани натижасида республика марказларида қилинадиган операциялар тури 350 тага, вилоят марказларида 130 тага, туман шифохоналарида 60 тага етди. 32 та шифохонада замонавий эндоваскуляр хирургия бўлимлари ташкил этилган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 13 сентябрь куни хирургия хизматини трансформация қилишга оид тақдимот билан танишди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси олдига мазкур тизимнинг ҳуқуқий асосларини яратиш бўйича аниқ вазифалар қўйилди. 

2021 йил 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган давра суҳбатида “Инсон органлари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш юзасидан муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Қайд этилганидек, бугун энг керакли йўналишлардан бири – органлар трансплантациясидир. Сўнгги йилларда бу соҳага алоҳида эътибор қаратилиб, ҳуқуқий-ташкилий асослар яратилмоқда. Хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида кардиожарроҳлик, трансплантология ва нейро-қон-томир жарроҳлиги бўлимлари учун янги бино қурилмоқда.

Юртимизда 500 нафар бемор жигар, 1 минг 500 нафар киши буйрак трансплантацияси амалиётига муҳтожлигини билдирмоқда. Жарроҳлик бўлимларининг жиҳозланиши талаб даражасида эмаслиги, малакали мутахассислар етишмаслиги, иммуногенетик текширувлар лабораторияси йўқлиги соҳа ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Шу жиҳатдан, Республика хирургия илмий-амалий тиббиёт марказини трансплантологияга йўналтириб, иммуногенетик лаборатория ва симуляцион марказ ташкил этиш, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида буйрак трансплантациясини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Давра суҳбатида “Инсон органлари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан бир қатор семинар, дебат ва қизғин муҳокамалар бўлиб ўтаётгани таъкидланди.

Қонун лойиҳаси юзасидан ишчи гуруҳлар тузилган ҳолда, жойларда тақдимотлар ўтказиш, тушунтириш ишларини олиб бориш ҳамда аҳоли томонидан билдирилган таклифлар асосида қонун лойиҳасини такомиллаштириш мақсадга мувофиқ деб топилди.


Кўришлар сони: 145

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...

Тадбирлар тақвими