Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Мурожаатлар билан ишлаш тизими янада такомиллаштирилади

Мурожаатлар билан ишлаш тизими янада такомиллаштирилади

2021 йил 13 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Кенгаш аъзолари Қонунчилик палатаси фаолиятига доир бир қатор муҳим масалаларни атрофлича муҳокама қилдилар.

Дастлаб Кенгаш аъзолари томонидан “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида мурожаатлар билан ишлаш борасида амалга оширилган ишларнинг ҳолати тўғрисида”ги ахборот кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, кейинги йилларда парламент қуйи палатасида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасидаги фаолият самарадорлигини ошириш, мурожаатлар билан ишлашнинг сифат жиҳатдан янги ва самарали тизимини йўлга қўйиш борасида сезиларли ишлар амалга оширилди.

Хусусан, 2017 йилда Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Виртуал қабулхонаси” фаолияти ва мурожаатлар билан ишлашда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш йўлга қўйилгани фуқароларнинг Қонунчилик палатасига мурожаат қилиш усуллари кўламини кенгайтирди.

Депутатларнинг сайловчилар билан масофадан, онлайн шаклда бевосита алоқасини таъминлаш ҳамда доимий равишда мулоқотини йўлга қўйиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиб, “Электрон парламент” тизими доирасида 2 та йўналишда oliymajlis.gov.uz ва deputat.gov.uz веб-сайтлари яратилди.

Кенгаш йиғилишида Спикер жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатлар билан ишлашни янада такомиллаштириш, фуқароларни қийнаб келаётган масалаларни ҳал этишда депутатлар корпуси фаолияти самарадорлигини ошириш лозимлигини таъкидлади.

Йиғилишда шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 14 сентябрь куни бўлиб ўтадиган ялпи мажлис кун тартибидан ўрин олган қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Жумладан, “Ёшлар билан ишлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан бир қатор фикрлар билдирилди.

Қизғин ва амалий руҳда кечган муҳокамалар давомида ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари қонун лойиҳаси юзасидан берилган саволларга асосли жавоб олинмагани ҳамда ундаги айрим моддалар депутатларнинг эътирозларига сабаб бўлаётганини билдирди. Шундан келиб чиқиб, Кенгаш аъзолари мазкур қонун лойиҳасини такомилига етказиш, пухта-пишиқ бўлгандан сўнг, ялпи мажлис кун тартибига киритишни мақсадга мувофиқ деб топди ва қонун лойиҳаси кун тартибидан чиқарилди.

Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 173

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...

Тадбирлар тақвими