Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Кун тартибидаги масалалар Парламент комиссияси томонидан атрофлича кўриб чиқилди

Кун тартибидаги масалалар Парламент комиссияси томонидан атрофлича кўриб чиқилди

2021 йил 29 июль куни Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Унда парламент комиссияси томонидан олтита масала кўриб чиқилди.

Онлайн тарзда ташкил этилган йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Парламент комиссияси раиси Акмал Саидов, Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича Парламент комиссияси аъзолари, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова, Халқ таълим вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражапов, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори ўринбосари Дилноза Муратова ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишда Парламент комиссияси раиси А.Саидов инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмини янада такомиллаштириш, бу йўналишда парламент, ҳукумат ва фуқаролик жамияти институтларининг амалий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлашга қаратиш каби масалаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, тадбирда Феруза Эшматованинг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг 2021 йил биринчи ярим йиллигида мурожаатлар билан ишлаш фаолияти тўғрисида”ги ахбороти эшитилди. Берилган ахборотга кўра, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида вакил номига Ўзбекеистон Республикаси фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари ва омбудсманлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан жами 9 632 та мурожаат қабул қилинган.

Тадбирда Халқ таълим вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражаповнинг “Бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни янада кучайтириш” юзасидан комплекс чора-тадбирлар дастурининг 2-чорак давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти эшитилди.

Видеоконференц алоқа шаклидаги йиғилишда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори ўринбосари Дилноза Муратова сўзга чиқиб, Иркий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги Халқаро конвенция қоидаларини бажариш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Ўнинчи - Ўн иккинчи даврий маърузаларини кўриб чиқиш якунлари юзасидан БМТ Ирқий камситишни тугатиш бўйича қўмитасининг якуний мулоҳазалари ва тавсияларини бажариш юзасидан 2020 – 2022 йилларга мўлжалланган Миллий ҳаракатлар режаси ижроси юзасидан ахборот берди.

Кун тартибидаги масалалардан яна бири — “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш йўналиши ижроси юзасидан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов ахборот берди.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича Парламент комиссиясининг тегишли баённомаси тузилди.


Кўришлар сони: 374

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...

Тадбирлар тақвими