Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Сўз конференция иштирокчиларига

Сўз конференция иштирокчиларига

Ўзбекистонга биринчи маротаба ташриф буюришим. Бундан жуда ҳам хурсандман. Чунки мамлакатингиз ҳақида кўп фикрлар эшитганман ва шу диёрга келишга муяссар бўлдим.

Энди тўғридан-тўғри Ўзбекистон ва Марказий Осиё алоқалари ҳақида гапирадиган бўлсак, Ўзбекистон Марказий Осиёнинг чорраҳасида жойлашган энг катта мамлакат бўлиб, Осиёнинг бошқа давлатлари билан алоқалар ўрнатишда, яқин муносабатларнинг ўрнатилишида жуда муҳим аҳамиятга эга.

Бугунги конференция Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги алоқалар мавзусида бўлди. Бу борада Ўзбекистоннинг иштироки ва ташаббусларини юқори баҳолайман. Мамлакатингизда охирги йилларда бўлаётган ислоҳотлар, ўзгаришларни кузатиб шунга амин бўлдикки, бу Италия ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларни юқори босқичга олиб чиқишига ишонаман.

Энди Афғонистонда бўлаётган жараёнларга тўхталадиган бўлсак, юртингиз ушбу давлатнинг қўшниси сифатида бу мамлакатда тинчлик ўрнатилиши тарафдори экани барчага маълум. Томонларнинг ўзаро бир муросага келишида Ўзбекистоннинг алоҳида ўрни бор.

Бу борада биз ҳар қандай алоқага киришиш, яъни муносабатларни янада мустаҳкамлашга тайёрмиз. Умид қиламизки, Ўзбекистонда олиб борилаётган демократик ислоҳотлар, ҳар бир соҳада ҳаётга татбиқ этилаётган янгиликлар ва ўзгаришлар бундан кейин ҳам барқарор ривожланиб боради.

 

Симона СУРИАНО,

Италия парламенти

“Италия-Марказий Осиё” дўстлик гуруҳи раиси

 


Кўришлар сони: 129

Депутатлар минбари

Янгиликлар

30.07.2021
Директорлик лавозими учун танлов жараёнлари шаффофми?

2021 йил 30 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ...

30.07.2021
Депутат аралашуви билан муаммога ечим топилди

Депутат сўрови – бу депутатнинг тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқарув органларинин...

30.07.2021
Қонуннинг ҳудуддаги ижроси атрофлича муҳокама қилинди

Йиғилишда Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси...

Тадбирлар тақвими