Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва барча ёшдаги кишиларнинг фаровонлигига кўмаклашиш масаласи муҳокама қилинди

Соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва барча ёшдаги кишиларнинг фаровонлигига кўмаклашиш масаласи муҳокама қилинди

Бугун Тошкент шаҳрида Барқарор ривожланиш мақсадлари ҳафталиги бошланди. Ҳафталик доирасида Олий Мажлис палаталари қўмиталари томонидан барқарор ривожланиш соҳасидаги барча миллий мақсадлар бўйича туркум давра суҳбатлари ўтказилади. Ушбу тадбирларда маҳаллий ҳамда хорижлик экспертлар маъруза, таклиф ва тавсиялар билан иштирок этади.

Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан “Соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва барча ёшдаги кишиларнинг фаровонлигига кўмаклашиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари, эксперт ва мутахассислар мулоқот мавзусидан келиб чиқиб, мамлакатимизда аҳоли саломатлигини таъминлаш, инсон омили ва унинг соғлиғини муҳофаза қилишга қаратилаётган давлат даражасидаги юксак эътиборни юқори баҳоладилар.

Қайд этилганидек, барқарор ривожланиш соҳасидаги 3-мақсад сифатида “Соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва барча ёшдаги кишиларнинг фаровонлигига кўмаклашиш” белгиланган. Ушбу мақсадининг ўзи 10 та долзарб йўналишни қамраб олган. Хусусан 2030 йилга бориб оналар ўлими кўрсаткичини учдан бир бараварга тушириш, янги туғилган чақалоқ ва беш ёшгача бўлган гўдакларнинг нобуд бўлишини икки баробарга камайтириш, вирусли гепатит ва бир қатор бошқа касалликларни бартараф этиш устувор вазифалар сирасига киради.

Давра суҳбатида мавзуга оид масалаларда хориж тажрибалари ва эришилган ютуқлар ҳақида батафсил ахборотлар эшитилди. Тадбирда Ўзбекистонда оналар ва болаларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлилига кўпроқ урғу берилди.

Таъкидланганидек, ўтган икки йил давомида соҳага оид 5 та норматив ҳужжат қабул қилинди ҳамда ижроси назоратга олинди. Бугунги кунда юртимизнинг барча ҳудудларида аёлларнинг умумий сони 16,8 млн. нафардан ортиқ бўлиб, улардан туғиш ёшидагилари  8,9  млн. нафарни умумий аҳоли сонининг 26,9 фоизини ташкил қилади. Уларга 227 та туғруқ муассасалари томонидан тиббий хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Шунингдек, гўдаклар орасида ногиронликни эрта аниқлаш, уларнинг олдини олиш, фертил ёшдаги аёллар ва қизлар саломатлигини яхшилаш мақсадида Республика, вилоят миқёсида неонатал хирургия, болалар кардиожарроҳлик, қизлар гинекологияси ҳамда каминвазив (лапароскопик) гинекология ҳамда Болалар миллий тиббиёт маркази бўлимлари ташкил этилди. Биргина мисол, 2016 йилда 300 нафар болаларда кардиожарроҳлик амалиёти ўтказилган бўлса, 2020 йил якунида ушбу кўрсатгич 2800 нафарни ташкил этди. Бу эса, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижасидир.

Давра суҳбатида соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва барча ёшдаги кишиларнинг фаровонлигига кўмаклашиш вазифаларининг ижроси юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 147

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.06.2021
Қонунчилик палатаси Спикери Парламентлараро иттифоқнинг Бош котиби билан учрашди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов Парламентлараро и...

22.06.2021
Ёшларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари кўриб чиқилди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Мен парламентда ёшларни қўллайман” (I S...

22.06.2021
Фуқаролик процессуал кодексида янги институт жорий этилмоқда

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекисто...

Тадбирлар тақвими