Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ўзбекистон ва Польша парламентлари ҳамкорлик алоқаларини кучайтиради

Ўзбекистон ва Польша парламентлари ҳамкорлик алоқаларини кучайтиради

Жорий йил 8 июнь куни Олий Мажлис ва Польша Миллий Ассамблеяси Сейми ўртасидаги ҳамкорлик бўйича парламентлараро дўстлик гуруҳнинг онлайн йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоконференц алоқа шаклида ташкил этилган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов, “Ўзбекистон — Польша” парламентлараро дўстлик гуруҳлари аъзолари, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик алоқалари ривожланмоқда. Мазкур жараёнда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Польша Республикаси Миллий Ассамблеясининг Сейми билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро дўстлик гуруҳи фаол иштирок этмоқда. Шу асосда парламентлараро мулоқотни чуқурлаштиришга катта эътибор берилмоқда. Қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш бўйича ҳам амалий алоқалар йўлга қўйилмоқда.

Мулоқот чоғида Польша парламенти аъзолари Сейм фаолияти хусусида батафсил маълумот беришди.

— Ўзбекистонлик ҳамкасблар билан очиқлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтган учрашувлар ўзаро тажриба алмашишга хизмат қилади, – деди “Польша — Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси Павел Бейда. — Мулоқотда парламентлараро алоқаларни янада кенгайтиришга оид ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди. Зеро, Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги икки томонлама муносабатлар улкан салоҳиятга эга. Ҳамкорликни барча йўналишларда ривожлантириш учун эса ўзаро саъй-ҳаракатларни қатъий давом эттириш зарур.

Онлайн тадбирда икки томонлама алоқаларда эришилган муайян натижалар эътироф этилар экан, ҳали бу борада ишга солинмаган имкониятлар кўп эканлиги ҳам қайд этиб ўтилди. Халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни кенгайтириш, манфаатли савдо-иқтисодий, сиёсий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш шулар жумласидандир.

Бинобарин, ўзаро самарали муносабатларни янги босқичга олиб чиқувчи халқаро шартномаларнинг ўз вақтида ратификация қилиниши ҳамда уларнинг ижросини парламент назорат қилиши бу борада катта аҳамият касб этади.

Музокаралар давомида томонлар ўзаро кенг кўламли парламентлараро ҳамкорликни изчил ва янги йўналишларда давом эттириш, икки мамлакат ташаббусларини халқаро миқёсда қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирдилар.

Онлайн музокаралар якунида Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги амалий ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлашда парламентларнинг ролини кучайтиришга келишиб олинди.

Мамлакатларимизда олиб борилаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини жаҳон ҳамжамиятига етказиш мақсади йўлидаги ҳамкорлик алоқалари бундан буён ҳам жадал давом эттирилади.


Кўришлар сони: 154

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.06.2021
Қонунчилик палатаси Спикери Парламентлараро иттифоқнинг Бош котиби билан учрашди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов Парламентлараро и...

22.06.2021
Ёшларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари кўриб чиқилди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Мен парламентда ёшларни қўллайман” (I S...

22.06.2021
Фуқаролик процессуал кодексида янги институт жорий этилмоқда

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекисто...

Тадбирлар тақвими