Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Сувдан фойдаланиш ва сув ресурсларини бошқариш муаммолари муҳокама марказида

Сувдан фойдаланиш ва сув ресурсларини бошқариш муаммолари муҳокама марказида

Сув ресурслари бўйича Осиё миллий ассамблеяси маслаҳат кенгашининг3-йиғилиши видеоконференц алоқаси шаклида ўтказилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари ҳам иштирок этдилар.

Ассамблея маслаҳат кенгаши йиғилишида 30 дан ортиқ Осиё давлатларининг парламент аъзолари қатнашиб, сувдан фойдаланиш ва сув ресурсларини бошқаришдаги қонунчилик муаммолари юзасидан фикр алмашишди.

Йиғилишда мазкур ташкилот раҳбарияти Австралия ва Янги Зеландия давлатларини ўз сафига аъзо сифатида қўшилаётганлигини маълум қилди. Шунингдек, ташкилот Президенти Джэ Ил Бён кенгашнинг келгусида олиб борадиган фаолиятини кўриб чиқиш бўйича тақдимот қилди. Унда кенгашнинг молиявий бюджети ва стратегиясида белгиланган мақсадлар ва вазифаларга тўхталиб ўтилди. Осиё давлатлари ўртасида амалдаги сув сиёсати бўйича илмий ишларни ташкил этиш ва тегишли таклифлар ишлаб чиқиш бўйича ғоялар маркази ташкил этилиши каби стратегик мақсадлар қўйилганлигини маълум қилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари мазкур йиғилишда сўнги йилларда мамлакатимизда соҳада олиб борилаётган кенг қамровли тадбирлар ҳақида ахборот беришди. Шунингдек, сувдан фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича ишлар олиб борилаётганлигини йиғилиш иштирокчиларига маълум қилди.

Сув ресурслари бўйича Осиё миллий ассамблеяси маслаҳат кенгашининг кейинги йиғилиши Синегал давлатида 2022 йил март ойида бўлиши маълум қилинди.

 


Кўришлар сони: 418

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.06.2021
Қонунчилик палатаси Спикери Парламентлараро иттифоқнинг Бош котиби билан учрашди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов Парламентлараро и...

22.06.2021
Ёшларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари кўриб чиқилди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Мен парламентда ёшларни қўллайман” (I S...

22.06.2021
Фуқаролик процессуал кодексида янги институт жорий этилмоқда

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекисто...

Тадбирлар тақвими