Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Спикер Н.Исмоилов: 15 апрель — Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни сифатида белгиланади

Спикер Н.Исмоилов: 15 апрель — Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни сифатида белгиланади

Мамлакатимизда қатор соҳа ходимлари байрамлари, жумладан, халқ таълими, тоғ-металлургия саноати, прокуратура, давлат божхона органлари, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, геология, шунингдек, матбуот ва оммавий ахборот воситалари, касаба уюшмалари, тиббиёт ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида бир қатор қонунлар қабул қилинган. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан «Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Янги қонун лойиҳаси билан 15 апрель кунини Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни, деб белгилаш таклиф қилинмоқда.

«Алоҳида таъкидлаш жоизки, бугун барча соҳаларда амалга оширилаётган янгиланиш ва ўзгаришларнинг барчаси Президентимиз бошлаб берган янги ва истиқболли сиёсатнинг ёрқин самарасидир. Бу жараёнда маданият ва санъат ходимлари ҳам фаол иштирок этаётганини эътироф этиш жоиз. Мамлакатимизда миллий маданиятни янада ривожлантириш, моддий ва номоддий маданий мерос дурдоналарини сақлаш ҳамда тарғиб этиш, халқ оғзаки ижодиёти ва ҳаваскорлик санъатини янада оммалаштириш, юртимизнинг жаҳон маданий маконига фаол интеграциялашувини таъминлашда маданият ва санъат соҳаси фидойиларининг муносиб ҳиссаси бор», — деди Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов

Шу нуқтаи назардан, қонун лойиҳасида мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, ўзбек миллий маданияти ва санъати нуфузини жаҳон миқёсида ошириш, ёш истеъдод эгаларининг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида фидокорона меҳнат қилган ҳамда юқори натижаларга эришган фуқароларни «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони билан тақдирлаш кўзда тутиляпти.

 


Кўришлар сони: 367

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.05.2021
Сувдан фойдаланиш ва сув ресурсларини бошқариш муаммолари муҳокама марказида

Сув ресурслари бўйича Осиё миллий ассамблеяси маслаҳат кенгашининг3-йиғилиши видеоконференц алоқаси...

12.05.2021
Ҳамкорлик алоқалари янги босқичда ривожланади

Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Канада парламенти Жамоат палатаси...

12.05.2021
Facebook, TikTok, Telegram ва шу каби коммуникация платформалари ўз техник воситаларини Ўзбекистон ҳудудига ўтказишлари шарт

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари...

Тадбирлар тақвими