Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Н.Исмоилов: Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги тарихий алоқалар замонавий ёндашувлар асосида ривожланмоқда

Н.Исмоилов: Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги тарихий алоқалар замонавий ёндашувлар асосида ривожланмоқда

Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги дўстона алоқалар тарихий аҳамиятга эга. Бугунги кунда икки томонлама муносабатлар замонавий ёндашувлар асосида изчил ривожланиб бормоқда.

Иқтисодиёти ривожланган ушбу мамлакат, юқори технологиялар, инновациялар, саноат, дастурлаш, соғлиқни сақлаш, хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳам илғор ҳисобланади. Барча соҳаларда, айниқса парламентлараро алоқаларни ривожлантириш солҳасида, Корея билан ўзаро ҳамкорлик Ўзбекистон тараққиётида муҳим аҳамият касб этади.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Пак Бён Сок бошчилигидаги парламент делегацияси билан учрашди.

«Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида асосий ҳамкорларимиздан бири — Корея Республикаси билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтиришга тайёрлигимизни билдирган эди. Шу нуқтаи назардан айтганда, биз Ўзбекистон – Корея ўртасидаги парламентлараро мулоқотни янада тараққий эттиришдан манфаатдормиз. Жумладан, икки томонлама ҳужжатларни ратификация қилишни жадаллаштириш бўйича парламентлараро мулоқотни амалга ошириш, парламент фаолияти соҳасида тажриба алмашиш, Миллий Ассамблея илмий-тадқиқот маркази билан Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ўртасидаги ҳамкорликни давом эттириш, қолаверса, парламентлар кутубхоналари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида таклифлар билдирдик», — деди Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов.

Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Пак Бён Сок Ўзбекистон сўнгги йилларда иқтисодий-сиёсий жиҳатдан жадал ривожланаётган давлат сифатида дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаётганини эътироф этиб, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатда олиб борилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотларни юксак баҳолади.

Шунингдек, учрашувда икки мамлакат ўртасида парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш билан бирга, туризм, маданий-гуманитар каби соҳаларда ҳам ҳамкорликни янада ривожлантириш ва алоқаларни чуқурлаштириш юзасидан ҳукуматларимизни қўллаб-қувватлаш бўйича қизғин фикр алмашилди.

 

 


Кўришлар сони: 183

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2021
Депутатлар 279 та муаммони жойида ҳал этди

Қизғин ўтган мазкур учрашувлар давомида сайловчилар томонидан 616 та муаммо ва муаммоли вазият, ...

08.04.2021
Хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи муҳокама қилинди

Аёллар соғлигини муҳофаза қилиш чоралари, тиббий хизмат қамровини кенгайтириш, оилада соғлом фарзандни...

08.04.2021
Ўзбекистон — Саудия Арабистони: парламентлараро алоқаларнинг янги босқичи

Бугунги глобаллашув жараёнида давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва яқин муносабатлар жуда муҳим...

Тадбирлар тақвими