Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Депутат соғлиқни сақлаш вазиридан хизмат текшируви натижаларини халқ вакилларига маълум қилишни сўради

Депутат соғлиқни сақлаш вазиридан хизмат текшируви натижаларини халқ вакилларига маълум қилишни сўради

Мамлакатимизда ислоҳотларнинг янги босқичида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди.

Шунингдек, қисқа вақт ичида коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга оид бешта норматив-ҳуқуқий ҳужжат — “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги, “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди.

Айни кунларда ижтимоий тармоқларда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Тошкент шаҳар филиалининг бир гуруҳ ходимлари муассасада юз бераётган коррупция ҳолатлари ва бошқа қонунбузарликлар юзасидан салбий ҳолатларга қонуний баҳо беришни сўраб қилган мурожаати кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

2021 йил 22 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги парламент эшитувида Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Жаҳонгир Ширинов соғлиқни сақлаш вазиридан ушбу масала юзасидан ўтказиладиган хизмат текшируви натижаларини халқ вакилларига маълум қилишни сўради.

Ж. Ширинов мазкур масалага, албатта, Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ўз муносабатини билдиришини маълум қилди.


Кўришлар сони: 560

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2021
Депутатлар 279 та муаммони жойида ҳал этди

Қизғин ўтган мазкур учрашувлар давомида сайловчилар томонидан 616 та муаммо ва муаммоли вазият, ...

08.04.2021
Хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи муҳокама қилинди

Аёллар соғлигини муҳофаза қилиш чоралари, тиббий хизмат қамровини кенгайтириш, оилада соғлом фарзандни...

08.04.2021
Ўзбекистон — Саудия Арабистони: парламентлараро алоқаларнинг янги босқичи

Бугунги глобаллашув жараёнида давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва яқин муносабатлар жуда муҳим...

Тадбирлар тақвими