Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Коррупцияга қарши курашишда ўзаро ҳамкорлик ва мулоқот майдони

Коррупцияга қарши курашишда ўзаро ҳамкорлик ва мулоқот майдони

18 февраль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотида Парламентлараро Иттифоқнинг (ПИ) йиллик парламент эшитуви давом этди.

Ҳар йили Бош Ассамблеяда ПИ парламент аъзолари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти расмийлари, БМТ дипломатик ҳамжамияти вакиллари, шунингдек, етакчи олим ва мутахассислар билан фикр алмашиш учун парламент эшитувларини ташкил этади. Иштирокчиларнинг таъкидлашича, парламент дипломатияси энг долзарб халқаро ва минтақавий муаммоларни ҳал этиш, коррупциянинг замонавий муаммо ва таҳдидларига жавоб топишда турли мамлакатлардан келган парламентарийларнинг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашга замин яратмоқда.

Парламент эшитувларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Парламентлараро Иттифоқ вице-раиси А. Саидов иштирок этди ва нутқ сўзлади.

А. Саидов ўз нутқида БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси қоидаларининг Ўзбекистонда амалга оширилиши борасидаги ишлар тўғрисида сўзлаб берди, шунингдек, парламент аъзолари ва иштирокчиларни COVID-19 пандемияси шароитида коррупциянинг олдини олиш бўйича мамлакат парламенти ва ҳукумати томонидан кўрилган чора-тадбирлар билан таништирди. Таъкидландики, ушбу чора-тадбирларнинг барчаси давлатлар томонидан коррупция ва порахўрликнинг барча шаклларини сезиларли даражада камайтириш бўйича мажбуриятларни ўз ичига олган БРМнинг 16 мақсадларини амалга оширишга имкон беради.

Парламент эшитуви иштирокчиларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқиш ташаббуси ҳақида ҳам маълумот берилди.

Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишнинг қонунчилик ва институционал асослари, хусусан, Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолияти тўғрисида маълумотлар тақдим этилди. Парламентнинг коррупцияга қарши курашиш қўмиталари ва маҳаллий вакиллик органларидаги шу каби комиссиялар фаолияти ҳақидаги маълумотлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Бундан ташқари, мамлакатда жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизлик муносабатини яратиш, таълим муассасалари ўқув дастурларида махсус коррупцияга қарши курашиш курсларини жорий этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилгани ҳақида айтиб ўтилди. Махсус e-anticor.uz интернет платформаси ва мобиль илова яратилмоқдаки, унинг ёрдамида фуқаролар коррупция ҳақида маълумотлар олишлари мумкин. Коррупция ҳолатларини хабар қилган фуқаролар эса пул мукофотлари билан тақдирланади.

Шу билан бирга, миллий ва халқаро экспертлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари фаол иштирокида Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021 — 2025 йилларга мўлжалланган миллий стратегиясини тайёрлаш ишлари бошлангани ҳақида ҳам атрофлича маълумот берилди.


Кўришлар сони: 312

Депутатлар минбари

Янгиликлар

06.03.2021
ЎзМТДП фракцияси аъзолари айрим нормаларга қарши чиқди

Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари учун иш ўринларини ...

05.03.2021
Қонун лойиҳасига рағбатлантирувчи норма киритилди

2021 йил 5 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Лицензиялаш,...

04.03.2021
Суғурта фаолияти соҳасидаги муносабатларни бошқаришнинг ягона механизми яратилади

Қайд этилганидек, қонун лойиҳасига суғурта бозори фаолиятини либераллаштириш ва инвесторлар учун...

Тадбирлар тақвими