Бошқа тадбирлар
Н.Исмоилов: 30 июль — Халқлар дўстлиги куни этиб белгиланади
Дўстлик масофа танламайди, тил, дин ёки ирқ билан чегараланмайди. У нафақат инсонларни, шунингдек, халқларни ва давлатларни ҳам ўзаро ҳурмат, ишонч асосида бирлаштиради. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан «Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
«Бугун барча соҳаларда амалга оширилаётган янгиланиш ва ўзгаришларнинг барчаси Президентимиз бошлаб берган янги ва истиқболли сиёсатнинг ёрқин самарасидир.
Мамлакатимиз Президенти Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида Халқлар дўстлиги кунини белгилаш таклифини илгари сургани яна бир ҳаётий ташаббус бўлди. Бу, айтиш мумкинки, жамиятда, халқлар ва давлатлар ўртасида ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади», — деди Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов.
Қонун лойиҳаси билан жамиятда барқарорлик, тинчлик ва тотувликни таъминлаш, фуқаролар онгида катта, кўп миллатли ягона оилага мансублик туйғусини мустаҳкамлаш, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантириш, хорижий мамлакатлар билан маданий-маърифий алоқаларни кенгайтириш мақсадида мамлакатимизда 30 июль — Халқлар дўстлиги куни сифатида белгилаш назарда тутилди.
Аслини олганда, дўстга садоқат, бирдамлик каби эзгу туйғулар халқимиз орасида қадрият даражасига кўтарилган. Азал-азалдан ота-боболаримизнинг ўгитларида, мақол ва ҳикояларда, шунингдек, шоиру донишмандларимизнинг асарларида дўстлик туйғуси улуғланган, таъбир жоиз бўлса, бундай дунёқараш асрлар давомида қон-қонимизга сингиб кетган.
«Бир сўз билан айтганда, халқимиз азалдан ардоқлаган дўстлик — мақсадларни муштарак этувчи, тинчликни таъминловчи ришта. Халқлар дўстлиги кунининг кенг миқёсда нишонланиши бу риштани янада мустаҳкамлашга хизмат қилади», — деди Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов.
Кўришлар сони: 224
Депутатлар минбари
Янгиликлар
ЎзМТДП фракцияси аъзолари айрим нормаларга қарши чиқди
Қонун лойиҳасига рағбатлантирувчи норма киритилди
2021 йил 5 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Лицензиялаш,...