Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Н.Исмоилов: 2020 йилги Давлат дастури ижроси — депутатлар муҳокамасида

Н.Исмоилов:  2020 йилги Давлат дастури ижроси — депутатлар муҳокамасида

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастурининг 2020 йилда бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини муҳокама қилдилар.

Халқ вакиллари таъкидлаганидек, бутун дунё бошига тушган синов, коронавирус пандемияси жаҳон мамлакатларининг ижтимоий-иқтисодий ўсиш суръатларига таъсир кўрсатиб, ишлаб чиқариш жараёнларини сусайтирди, аввалдан тузилган қатор истиқбол режаларини ўзгартиришга мажбур қилди. Бундай вазиятда мамлакатимизда Президентимиз томонидан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарлар даврида иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг жиддий йўқотишларсиз ишлашини таъминлаш, бунинг учун, аввало, тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳоли даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олишга қаратилган қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди. Бу, ўз навбатида, пандемия оқибатларини юмшатиш ҳамда иқтисодиёт тармоқларидаги ўсиш суръатларининг кескин пасайиб кетишининг олдини олишга имкон яратди.

«Депутатлар ўтган йили пандемия шароитида юзага келган вазиятни ўнглашга қаратилган чора-тадбирларнинг жойларда ижро этилишига кўмаклашиш мақсадида ўз фаолиятларини бир кун ҳам тўхтатишмади. Улар мунтазам мамлакатимиз ҳудудларида бўлиб, халқ билан мулоқот қилиш асносида тадбиркорларга берилган имтиёзлардан қай даражада фойдаланилаётгани, мураккаб даврда аҳолини ижтимоий муҳофазалаш, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича муайян ишлар амалга оширилишига кўмаклашди», — деди Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов

Мажлисда Давлат дастури ижросини таъминлашда ижтимоий соҳани ривожлантириш масалаларига устуворлик берилгани қайд этилди. Хусусан, аҳоли ўртасида ишсизликни камайтириш, даромадларни ошириш, фан ва узлуксиз таълимни ривожлантириш, тиббий хизматлар сифатини яхшилаш, хотин-қизлар, ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, одамларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, фаровонлигини ошириш ва туризм соҳаларини такомиллаштиришга қаратилган тизимли ишлар рўёбга чиқарилган.

Ҳукумат томонидан тақдим этилган ҳисобот, унда келтирилган рақам, кўрсаткич ва таҳлиллар депутатлар томонидан атрофлича кўриб чиқилди.

«Бу муҳокамалардан пировард мақсад — фақат ютуқларни эътироф этиш эмас, балки йўл қўйилган камчиликларни аниқлаш, уларни келтириб чиқараётган омилларнинг туб моҳиятига етиш, булардан тўғри хулосалар чиқаришдир. Чунки Давлат дастурида белгиланган барча параметрларнинг тўлақонли бажарилиши нафақат иқтисодиётимиз, балки жамиятимиз ҳаётида, одамлар турмушида ижобий ўзгаришлар юз бериши учун муҳим замин яратади», — деди Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов

Қизғин, амалий ва талабчанлик руҳда кечган савол-жавоблардан сўнг, депутатлар Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини маъқулладилар.


Кўришлар сони: 148

Депутатлар минбари

Янгиликлар

06.03.2021
ЎзМТДП фракцияси аъзолари айрим нормаларга қарши чиқди

Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари учун иш ўринларини ...

05.03.2021
Қонун лойиҳасига рағбатлантирувчи норма киритилди

2021 йил 5 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Лицензиялаш,...

04.03.2021
Суғурта фаолияти соҳасидаги муносабатларни бошқаришнинг ягона механизми яратилади

Қайд этилганидек, қонун лойиҳасига суғурта бозори фаолиятини либераллаштириш ва инвесторлар учун...

Тадбирлар тақвими