Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Қонун лойиҳаси жойларда муҳокама қилинмоқда

Қонун лойиҳаси жойларда муҳокама қилинмоқда

Бугунги кунда юртимизда амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари учун иш ўринларини яратиш, ногиронлиги бўлган шахслар учун маҳсулот ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқарадиган корхоналар учун солиқ ва бошқа турдаги имтиёзлар белгиланган. Бироқ, ижтимоий тадбиркорликнинг ҳуқуқий тушунчаси ва унга оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш механизмлари аниқ назарда тутилмаган.

Соҳадаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида “Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мазкур ҳужжат Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2021 йил 13 январь куни бўлиб ўтган мажлисида депутатлар биринчи ўқишда қабул қилган эдилар. Қонун лойиҳасини пишиқ, пухта қилиш мақсадида парламент қуйи палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзолари жойларда муҳокамалар қимоқдалар.

Хусусан, қўмита аъзолари Тошкент шаҳрида Кўзи ожизлар жамияти ҳузурида тадбиркорлик фаолиятлари билан шуғулланиб келаётган тадбиркорларнинг фаолиятлари билан яқиндан танишиш ҳамда қонун лойиҳасини муҳокама қилиш мақсадида  “Дизайн принт”, “Тикув Зиё Файз”, “Металлург Кож” ҳамда “CHYOTKA” ўқув-ишлаб чиқариш корхоналарида бўлдилар. Қонун лойиҳасида белгиланаётган нормаларни атрофлича муҳокама қилдилар. Лойиҳани такомиллаштириш бўйича таклифлар олинди.

Қайд этилганидек, лойиҳада белгиланаётган тегишли мезонлардан бирига ёки бир нечтасига мос келганда, тадбиркорлик субъектлари ёки нотижорат ташкилотлар ижтимоий корхоналарнинг реестрига ижтимоий корхона сифатида кириши тартиби жорий қилинмоқда. Бунда, тегишли мезонларга мос келиш билан бирга, ижтимоий корхоналар реестрига киритилган ижтимоий корхона, ўтган молия йилида олинган фойданинг камида учдан икки қисмини кейинги молия йили давомида ижтимоий корхона фаолиятига ёки ижтимоий лойиҳаларга реинвестицияга йўналтириши талаб этилади.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатимизда ижтимоий тадбиркорлик фаолияти ва ижтимоий корхоналар ишини рағбатлантиришга хизмат қилади. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини иш билан таъминлаш, ижтимоий соҳани ривожлантиришга инвестиция киритиш, миллий бозорни янги ижтимоий хизматлар ва арзон товарлар билан тўлдириш учун қўшимча шарт-шароит яратади.

 


Кўришлар сони: 180

Депутатлар минбари

Янгиликлар

06.03.2021
ЎзМТДП фракцияси аъзолари айрим нормаларга қарши чиқди

Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари учун иш ўринларини ...

05.03.2021
Қонун лойиҳасига рағбатлантирувчи норма киритилди

2021 йил 5 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Лицензиялаш,...

04.03.2021
Суғурта фаолияти соҳасидаги муносабатларни бошқаришнинг ягона механизми яратилади

Қайд этилганидек, қонун лойиҳасига суғурта бозори фаолиятини либераллаштириш ва инвесторлар учун...

Тадбирлар тақвими