Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича парламент комиссияси жойларда иш бошлади

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича парламент комиссияси жойларда иш бошлади

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномада коронавирус пандемиясига қарши курашни тизимли равишда давом эттириш, санитария-эпидемиология хизмати сифатини ошириш, тиббиёт соҳасини рақамлаштириш кўламини янада кенгайтириш, тиббиётнинг бирламчи бўғинини ривожлантириш, айниқса, қишлоқлар ва маҳаллаларда тиббий хизматни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, шунингдек соғлом турмуш тарзини шакллантириш каби устувор вазифалар белгилаб берилди.

Мурожаатномада илгари сурилган таклифлар, соғлиқни сақлаш соҳасида сўнгги йилларда аниқланган тизимли камчилик ва муаммолар фуқароларнинг соғлиғини кафолатли муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган вазифаларни фаолроқ амалга оширишни тақозо қилмоқда.

Аввал хабар қилганимиздек, тиббиёт соҳасини ривожлантиришга доир коплекс вазифаларни бажариш мақсадида Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат янги Парламент комиссияси ташкил этилди.

Комиссия Мурожаатномада илгари сурилган ташаббус ва таклифларнинг амалга оширилиши юзасидан қатъий ва ҳар томонлама парламент мониторинги тизимини шакллантириш, белгиланган вазифаларнинг ўз муддатида ва сифатли бажарилиши ҳолатини жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ҳамда таъсирчан чоралар кўриш, шунингдек бу борада ҳудудларда қатъий парламент назоратини амалга ошириш юзасидан амалий ишларга киришди. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги бир гуруҳ депутатлар Қашқадарё вилоятида ўрганишлар ўтказишмоқда.

Депутатларнинг дастлабки манзили вилоятнинг Ғузор туманидаги 6482 нафар аҳолига хизмат кўрсатадиган Қоракамар оилавий шифокорлик пункти бўлди. Халқ вакиллари бу ерда репродуктив кўрсаткичлар, муассасанинг моддий техника базаси, кадрлар билан таъминланиш даражаси билан қизиқдилар.


Туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси фаолияти ҳам депутатлар эътиборида бўлди. Мазкур муассаса 13 маҳалла фуқаролар йиғини худудида яшовчи 48723 нафар аҳолига хизмат кўрсатади. Бугун кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш. Аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида тиббиёт тизимига ҳам ахборот коммуникация технолгиялари кенг жорий этилмоқда. Шу нуқтаи-назардан келиб чиқиб, халқ вакиллари марказий поликлиникада “электрон поликлиника” тизимига ўтказиш жараёни билан танишдилар. Бунинг учун муассасада оптик толали алоқа тизими ва ички локал тармоқ ишга туширилгани маълум бўлди.

Шунингдек, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш туман штабининг иш фаолияти кўриб чиқилиб керакли тавсиялар берилди. Бундан ташқари поликлиникадаги эндокринолог шифокор Нигора Норбекова билан суҳбатлашилиб туманда 786 нафар фуқоро эндокринологнинг “Д” ҳисобида туриши ва шундан 426 нафари қандли диабет касаллиги билан оғриганлиги ва инсулин дори воситаси билан таъминланаётганлиги айтиб ўтилди.

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 20 ўринли Эндокринология бўлими фаолияти ҳам депутатлар диққат марказида бўлди.


Тиббий хизмат кўрсатиш сифати, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва тиббий профилактика масалалари аҳоли вакиллари хонадонларига ташриф буюрган ҳолда ўтказилган мулоқотларнинг мазмунини ташкил этди.


Халқ вакиллари туман тиббиёт бирлашмасига қарашли шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими фаолияти билан ҳам танишдилар. Бўлим 30 койкадан иборат бўлиб, 6 ўринли реанимация, 10 ўринли шошилинч терапия, 10 ўринли шошилинч хирургия, 10 ўринли шошилинч болалар бўлими мавжуд. Бўлиб ўтган суҳбатлар чоғида бўлимнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш, малакали кадрларни жалб этиш ва дори-дармон таъминоти масалаларига эътибор қаратилди.  

Парламент комиссиясининг худудлардаги ўрганишлари давом этмоқда.

 

 

 

 


Кўришлар сони: 173

Депутатлар минбари

Янгиликлар

06.03.2021
ЎзМТДП фракцияси аъзолари айрим нормаларга қарши чиқди

Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари учун иш ўринларини ...

05.03.2021
Қонун лойиҳасига рағбатлантирувчи норма киритилди

2021 йил 5 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Лицензиялаш,...

04.03.2021
Суғурта фаолияти соҳасидаги муносабатларни бошқаришнинг ягона механизми яратилади

Қайд этилганидек, қонун лойиҳасига суғурта бозори фаолиятини либераллаштириш ва инвесторлар учун...

Тадбирлар тақвими