Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Аввал хабар берганимиздек, куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида депутатлар томонидан “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо чораларини енгиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Таъкидлаш жоиз, таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра,“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг бир қатор моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Жумладан, кодекснинг 54, 123, 141, 147-моддаларида назарда тутилган “энг кам” ва “энг кўп” миқдорда белгиланган жарималарнинг энг кам даражаси сақланиб, энг кўп даражаси чиқариб ташланяпти.

Шунингдек, кодекснинг 1286-моддада белгиланган Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори камайтирилиб, такроран содир этилган қоидабузарликлар учун жарима қўллаш нормалари чиқарилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича таклифларингиз бўлса, қуйидаги манзилга жўнатишингиз мумкин. (http://parliament.gov.uz/uz/laws/discussed/)


Кўришлар сони: 199

Депутатлар минбари

Янгиликлар

06.03.2021
ЎзМТДП фракцияси аъзолари айрим нормаларга қарши чиқди

Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари учун иш ўринларини ...

05.03.2021
Қонун лойиҳасига рағбатлантирувчи норма киритилди

2021 йил 5 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Лицензиялаш,...

04.03.2021
Суғурта фаолияти соҳасидаги муносабатларни бошқаришнинг ягона механизми яратилади

Қайд этилганидек, қонун лойиҳасига суғурта бозори фаолиятини либераллаштириш ва инвесторлар учун...

Тадбирлар тақвими