Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтига янги раҳбар тайинланди

Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтига янги раҳбар тайинланди

Олий Мажлис палаталари Кенгашининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг директори лавозимига Отахонов Фозилжон Хайдарович тайинланди.

Ф. Отахонов ҳуқуқшунослик соҳасидаги етук олим, узоқ йиллар давомида суд, адлия органларида раҳбар лавозимларда ишлаган таниқли ҳуқуқшунос ҳисобланади.

Таъкидлаш жоиз, Институт 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни бажариш, Олий Мажлис палаталари, Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари фаолиятини илмий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш, уларнинг фаолият самарадорлигини ошириш, парламентнинг қонун ижодкорлиги ишлари сифатини тубдан яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг Қўшма Қарори асосида 2017 йил 29 декабрь куни ташкил этилган.

Маълумот ўрнида шуни қайд этиш керакки, ўтган даврда институт томонидан юздан ортиқ қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан аниқ таклифлар киритилди, Олий Мажлис палаталарининг 12 та қарори лойиҳаси, 50 дан ортиқ қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари тайёрланиши баробарида парламент фаолияти учун ўта муҳим бўлган мавзуларга оид 300 дан зиёд ахборот-таҳлилий маълумот ҳамда қонун лойиҳалари юзасидан хорижий тажрибага асосланган илмий-ҳуқуқий хулосалар тақдим этилди.     


Кўришлар сони: 2646

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2021
Депутатлар 279 та муаммони жойида ҳал этди

Қизғин ўтган мазкур учрашувлар давомида сайловчилар томонидан 616 та муаммо ва муаммоли вазият, ...

08.04.2021
Хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи муҳокама қилинди

Аёллар соғлигини муҳофаза қилиш чоралари, тиббий хизмат қамровини кенгайтириш, оилада соғлом фарзандни...

08.04.2021
Ўзбекистон — Саудия Арабистони: парламентлараро алоқаларнинг янги босқичи

Бугунги глобаллашув жараёнида давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва яқин муносабатлар жуда муҳим...

Тадбирлар тақвими