Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Қабул қилинаётган қонунлар халқ томонидан қандай баҳоланмоқда?

Қабул қилинаётган қонунлар халқ томонидан қандай баҳоланмоқда?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2020 йил 28 июлда бўлиб ўтган йиғилишида «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастурининг парламент қуйи палатасига тегишли бандларида белгиланган вазифалар ижроси ҳам таҳлилий кўриб чиқилди.

Қайд этиш жоизки, ўтган давр мобайнида парламент аъзолари томонидан Давлат дастурида белгиланган бир қатор қонунлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, қабул қилинди. Тегишли “Йўл харита”лари, чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқилиб, ижроси таъминланмоқда.

Йиғилишда қилинган ишлар билан бирга, ижроси кечикаётган вазифалар ҳам атрофлича таҳлил этилди. Айниқса, Давлат дастурининг 4-бандида белгиланган — йил якунига кўра қабул қилинган ҳар бир қонун халқ томонидан қандай баҳоланганини ва унинг самарадорлик даражасини мониторинг қилиш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чораларни кўриш амалиётини шакллантириш вазифаси билан боғлиқ масалалар Кенгаш аъзолари томонидан атрофлича муҳокама қилинди.

Шундан келиб чиқиб, мазкур бандга масъул бўлган қўмита бу борада бошланган ишларни жадаллаштириши ва якунига етказиши лозимлиги таъкидланиб, зарур тавсиялар берилди. Зеро, халқ томонидан берилаётган баҳо — энг асосий кўрсаткич бўлиши ва бу депутатлар учун ўта муҳим эканлиги алоҳида қайд этилди.


Кўришлар сони: 842

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.06.2021
Президент мактабининг битирувчи ўқувчилари Қонунчилик палатасида

2021 йил 21 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Президент мактабларининг битирувчи ўқувчилар...

21.06.2021
Сув ва сувдан фойдаланишда қандай ўзгаришлар бўлади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида жамиятимиз ҳаётининг...

21.06.2021
Ҳисоб палатаси фаолиятига оид қонун ҳужжатлари такомиллаштирилмоқда

Жорий йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди...

Тадбирлар тақвими