Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Аудиторлик ташкилотлари аудитнинг халқаро стандартлари асосида мустақил аудит ўтказади

Аудиторлик ташкилотлари аудитнинг халқаро стандартлари асосида мустақил аудит ўтказади

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар 30 дан ортиқ қонун лойиҳалари устида иш олиб бормоқда. Қизғин баҳс-мунозара ва керак бўлса депутатларнинг кескин тортишувига сабаб бўлаётган янги таҳрирдаги “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан иккинчи ўқишга тайёрланмоқда. Бу жараёнда сиёсий партиялар фракциялари томонидан лойиҳани такомиллаштириш юзасидан берган таклифлари ҳам инобатга олинмоқда.

Аудиторлик фаолияти мустақиллик, холислик, ҳалоллик, профессионал малакалилик ва махфийлик принциплари асосида амалга оширилади. Қонун лойиҳасини маромига етказиш жараёнида айни шу жиҳатларга эътибор қаратилмоқда. Зеро, молиявий кўрсаткичларнинг ишончлилиги мамлакат иқтисодиётининг ривожига, унинг тармоқларига инвестициялар жалб этилишида асосий инструмент вазифасини ўтайди.   

Фикрлар ҳилма-ҳил, ёндашувлар турлича, аммо мақсад бир – қонун эртага амалиётда ишласин ва мамлакат иқтисодиётига наф келтирсин. Масалан, лойиҳада аудиторлик ташкилотларини республика жамоат бирлашмаларига аъзо қилиш аудиторларнинг мажбурияти сифатида белгиланган эди. Аммо ушбу норма деярли барча сиёсий партиялар фракцияларининг эътирозларига сабаб бўлди. Қўмита ҳузуридаги ишчи гуруҳи мутахассис ва эксперларнинг фикрларини ўрганган ҳолда аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаларига аъзолигини мажбурият эмас балки, уларнинг ҳуқуқи сифатида белгилашни таклиф қилмоқда.

— “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши унинг моддаларини тўғридан-тўғри қўллаш имконини беради, — дейди Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси Жамшид Қосимов. — Қонун лойиҳасида аудиторлик ташкилотлари аудитнинг халқаро стандартлари асосида мустақил аудит ўтказиш амалиётини татбиқ этиш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, аудиторлик фаолиятини тартибга солишда ва уларда коррупциянинг олдини олишнинг самарали воситаси сифатида ваколатли орган фаолиятининг шаффофлигини таъминлайдиган нормалар акс эттирилмоқда. Бу ўз навбатида аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик хизматлари сифати ва рақобатбордошлигини оширади.

Ишчи гуруҳи йиғилишларида аудиторлик ташкилотларига қоғоз шаклида лицензиялар берилишини бекор қилиш талаби ҳам атрофлича муҳокама қилинмоқда. Депутатларнинг фикрича, аудиторлик ташкилотларининг реестри Молия вазирлигининг веб-сайтида эълон қилиниши аудиторлик фаолияти бозорини эркинлаштиради.

Қонун лойиҳасини такомиллаштириш жараёнида депутатлар томонидан аудиторлик фаолияти соҳасидаги амалдаги қонун ҳужжатларини тизимлаштиришга, соҳага оид қонуности ҳужжатларининг қисқартирилишига эътибор қаратилмоқда. Бу эса қонун қабул қилинганидан сўнг унинг тўғридан-тўғри ишлашига хизмат қилади. 

Кўришлар сони: 870

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.06.2021
Президент мактабининг битирувчи ўқувчилари Қонунчилик палатасида

2021 йил 21 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Президент мактабларининг битирувчи ўқувчилар...

21.06.2021
Сув ва сувдан фойдаланишда қандай ўзгаришлар бўлади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида жамиятимиз ҳаётининг...

21.06.2021
Ҳисоб палатаси фаолиятига оид қонун ҳужжатлари такомиллаштирилмоқда

Жорий йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди...

Тадбирлар тақвими