Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Алишер Қодиров қайси партияга мансублигимиздан қатъий назар пандемия шароитида тадбиркорлар муаммосини ҳукумат олдига қўйиш бирламчи вазифа эканини таъкидлади.

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров бошчилигидаги партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари Яккасарой туманидаги технопарк фаолияти билан танишди.

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизнес субъектлари учун яратилган солиқ ва бошқа имтиёзлар нималардан иборат ва ундан қандай фойдаланилмоқда? Карантин сабаб тўхтаб қолган корхоналар ишини қайтадан ташкил қилиш ва янада кенгайтириш учун яна қандай ишларни амалга ошириш керак, қонунчиликка бунинг учун қандай ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарур?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан технопаркда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар учрашувида ана шу саволларга жавоб изланди. Муаммолар ўрганилди, фикр-мулоҳазалар, таклифлар эшитилди.

ЎзМТДП фракцияси аъзолари технопаркда фаолият юритаётган туркиялик ишбилармонлар фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.

«Миллий тикланиш» демократик партияси етакчиси Алишер Қодировнинг Яккасарой саноат зонасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учурашуви халқ депутатлари Тошкент шаҳрининг маҳаллий Кенгаш депутатлари билан очиқ мулоқот шаклида давом эттирилди.

Банк ва солиқ тизимидаги муаммолар, ушбу саноат зонасининг бузилишига оид гап сўзлар туфайли бу ерда меҳнат қилаётган 8 минг кишининг тақдири, мамлакатимизга Европа стандартлари даражасидаги тиббиёт ускуналари келтирилса-да, божхонада ортиқча тўловлар талаб қилинаётгани ёҳуд Сирдарёлик депутатлар билан учрашувда Президентимиз томонидан билдирилган фикр-мулоҳазаларгача очиқ мулоқотда атрофлича муҳокама қилинди.


Кўришлар сони: 1175

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.06.2021
Президент мактабининг битирувчи ўқувчилари Қонунчилик палатасида

2021 йил 21 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Президент мактабларининг битирувчи ўқувчилар...

21.06.2021
Сув ва сувдан фойдаланишда қандай ўзгаришлар бўлади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида жамиятимиз ҳаётининг...

21.06.2021
Ҳисоб палатаси фаолиятига оид қонун ҳужжатлари такомиллаштирилмоқда

Жорий йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди...

Тадбирлар тақвими