Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Эл корига яраш ҳар биримизнинг бурчимиздир

Эл корига яраш  ҳар биримизнинг бурчимиздир

Инсонпарварлик, меҳр-шафқат ва ўзаро холис ёрдам сингари ғояларга қаратилган умумхалқ ҳаракатлари бугун барчани бир мақсад сари бирлаштирмоқда. “Сардоба” сув омборида юз берган ходисадан жабр кўрган юртдошларимиз учун мамлакатимизнинг барча ҳудудидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва бирламчи зарурий буюмлар ортилган автокарвонлар етиб борди. Аввал хабар берганимиздек, сиёсий партиялар, уларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциялари ҳам бу хайрия акциясидан четда қолмади.

Жумладан, Ўзбекистон Экологик партияси фаоллари ва унинг Қонунчилик палатасидаги факцияси аъзолари ҳодиса рўй берган куннинг эртасигаёқ қиймати 98 миллион сўмлик озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа зарур маҳсулотлар ортилган автомобиль карвони билан Сардоба туманига етиб борди.  

Ана шу кунларда танти халқимизнинг меҳр-муруввати, оқибати ва ҳайру-саҳовати яққол намоён бўлди. Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига “Сардоба” сув омборида юз берган ходисадан жабрланган ҳамюртларимиздан миннатдорчилик хатлари ва ташаккурномалар келмоқда. Жумладан, “Зомин”, “Равот”, “Бўстон”, “Бирлашган” ва “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳолидан ана шундай хатлар келиб тушди.

 

 

 


Кўришлар сони: 644

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.06.2021
Чехия парламенти делегацияси билан учрашув

2021 йил 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Cпикерининг биринчи ў...

15.06.2021
Пенсия таъминотида фуқароларга қатор енгилликлар бериляпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатанинг навбатдаги мажлисида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрис...

15.06.2021
Ўттиз ёшдан ошган фуқароларни божхона органларининг ихтисослаштирилган таркибий тузилмаларига қабул қилиш белгиланмоқда

2021 йил 15 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Давлат бо...

Тадбирлар тақвими