Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Қурилиш соҳасида очиқ ва шаффоф назорат ўрнатилиши зарур

Қурилиш соҳасида очиқ ва шаффоф назорат ўрнатилиши зарур

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан Қурилиш вазирлигининг тизимда коррупциянинг олдини олиш борасида амалга оширган ишлари юзасидан эшитув ташкил этилган эди. Қайд этиш жоиз, ушбу масала айни пайтда турли интернет нашрларида, ижтимоий тармоқларда турли талқинда муҳокама этилмоқда. Албатта, бу ушбу мавзуга жамоатчилик бефарқ эмаслигини, мавзу чиндан бугунги кунда долзарблигини кўрсатади.

Хўш, қўмита эшитувида қандай масалалар ўртага ташланди? Қандай мулоҳазалар, таклифлар илгари сурилди? Мухбиримиз бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Дилмурод ИСМОИЛОВнинг фикрлари билан қизиқди.


— Олий Мажлис Қонунчилик палатаси коррупциянинг олдини олиш ва коррупция кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантириш борасида ҳар йили ўз олдига аниқ режаларни белгилаб олади, — дейди депутат Д. Исмоилов. — Шу нуқтаи назардан, кечаги қўмита эшитуви парламент фаолиятининг йил бошидан тасдиқланган иш режаси ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддасига асосан ташкил қилинди. Сўнгги вақтларда мамлакатимизда рўй бераётган талофатларда асосий йўқотишлар қаторида уй-жой ва бошқа қурилиш объектлари ҳиссаси катта экани ҳам тизимда бир қатор муаммолар мавжудлигини кўрсатади.

Депутатлар эшитувда, энг аввало, соҳа фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда коррупцияни келтириб чиқарувчи нормалар борлиги ҳамда қурилиш соҳасини амалга ошириш жараёнида шаффоф ва ошкоралик таъминланмаётгани ҳақида ўз фикрларини билдиришди.

Қурилиш сифати назорати пастлиги, бу эса, ўз навбатида, қурилиш объектларини сифатсиз битириб топшириш ҳолатлари ҳам кузатилаётгани таъкидланди. Шу боис бу жараённи рақамлаштириш ва қурилиш жараёнининг ҳар бир босқичини очиқ кузатиш имконини яратиш лозимлиги айтилди.

Намунали уй-жойларнинг қурилиш сифатига алоҳида тўхталиб ўтилди. Депутатлар бу жараёнда сифатсиз қурилишлар борлигини, бу борада монопол ташкилотлар фаолиятига барҳам бериш кераклигини ҳамда сифатли қурилиш материаллари билан таъминлашни назорат қилишнинг янги механизмини яратиш лозимлиги ҳақида ўз фикрларини билдиришди.

Шу билан бирга, қурилиш соҳасида коррупцияни келтириб чиқарувчи айрим омиллар ҳақида сўз юритилди. Депутатлар томонидан асосли таклифлар ўртага ташланди. Қурилиш соҳасида очиқ ва шаффоф назорат ўрнатилиши қурилиш объектларида рўй бериши мумкин бўлган ҳодисаларнинг бевосита олдини олишга хизмат қилади. Зеро, ҳодиса рўй бергандан кейин унинг муҳокамаси эмас, балки ушбу ҳодисани рўй бермаслиги учун соҳадаги тизимли камчиликларни бартараф қилиш борасида зарур чораларни кўриш муҳимроқ.

Ўз навбатида, билдирилган фикр ва хулосалар асосида Қурилиш вазирлиги мутасаддиларига мавжуд муаммоларни бартараф қилиш ҳамда соҳани тубдан такомиллаштириш бўйича парламент билан доимий ҳамкорлик қилиш ва тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқишга келишиб олинди.


Кўришлар сони: 1348

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.06.2021
Чехия парламенти делегацияси билан учрашув

2021 йил 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Cпикерининг биринчи ў...

15.06.2021
Пенсия таъминотида фуқароларга қатор енгилликлар бериляпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатанинг навбатдаги мажлисида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрис...

15.06.2021
Ўттиз ёшдан ошган фуқароларни божхона органларининг ихтисослаштирилган таркибий тузилмаларига қабул қилиш белгиланмоқда

2021 йил 15 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Давлат бо...

Тадбирлар тақвими