Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Тожикистонда бўладиган парламент сайловларини кузатишади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Тожикистонда бўладиган парламент сайловларини кузатишади

Шу кунларда МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари координатори, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Улуғбек Иноятов ҳамда парламент қуйи палатаси депутати Гулрух Аъзамова Тожикистон Республикасининг Мажлиси намояндагон Мажлиси Олига 1 март куни бўлиб ўтадиган сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этиш учун Тожикистонда бўлиб туришибди.

Кузатувчилар миссияси Тожикистон Демократик партияси ва Социалистик партияси раҳбарияти билан билан учрашувлар ўтказди.

Учрашув давомида томонлар кейинги йилларда ўзбек-тожик муносабатлари жадал ривожланиб, стратегик шериклик даражасига кўтарилгани ҳамда кўп қиррали ҳамкорликнинг ижобий динамикаси кузатилаётганлигини қайд этишди.

Таъкидланганидек, Президентлар Шавкат Мирзиёев ҳамда Эмомали Рахмоннинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида сиёсий ва савдо-иқтисодий алоқалар фаоллашган. Давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш, сув ресурсларини тақсимлаш ва трансчегаравий ҳамкорлик каби муҳим масалалар ўз ечимини топмоқда.

Суҳбат чоғида Тожикистоннинг сайловга оид қонунчилиги, Марказий сайлов комиссиясининг фаолияти, шунингдек, парламент сайловлари вақтида мамлакатдаги маҳаллий сайлов комиссиялари фаолияти ҳақида сўз борди.

Кузатувчилар миссиясининг иши 3 мартга қадар давом этади. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз миссияси давомида Тожикистон сиёсий партиялари раҳбарлари, ЕХҲТ/ДИИҲБ раҳбари Эберхард Пол билан учрашуви, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилар гуруҳининг йиғилишида иштирок этиши режалаштирилган. Шу билан бирга Душанбе шаҳрида сайловнинг боришини кузатадилар. Якунда МДҲ кузатувчилар миссиясининг якуний матбуот анжуманида иштирок этадилар.


Кўришлар сони: 1523

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.05.2021
Сувдан фойдаланиш ва сув ресурсларини бошқариш муаммолари муҳокама марказида

Сув ресурслари бўйича Осиё миллий ассамблеяси маслаҳат кенгашининг3-йиғилиши видеоконференц алоқаси...

12.05.2021
Ҳамкорлик алоқалари янги босқичда ривожланади

Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Канада парламенти Жамоат палатаси...

12.05.2021
Facebook, TikTok, Telegram ва шу каби коммуникация платформалари ўз техник воситаларини Ўзбекистон ҳудудига ўтказишлари шарт

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари...

Тадбирлар тақвими