Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ёшлар парламент аъзоларининг доимий эътиборида

Ёшлар парламент аъзоларининг доимий эътиборида

Мамлакатимиз Президентининг “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, адабиёт, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш, хотии-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида”ги видео- селектор мажлисида кўтарилган масалалар ижросини таъминлаш, ёшларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятини ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ва иқтидорли ёшлар сонини янада ошириш мақсадида Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Маданият саройи ва 32-сонли умумий ўрта таълим мактабида “АКАДЕМИК ВА ЁШЛАР” учрашуви ташкил этилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Парламентлараро иттифоқ ижроия қўмитаси раиси ўринбосари, академик Акмал Саидов, туман мутасадди ташкилот раҳбарлари ва 350 нафар ўғил-қиз иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожааатномасининг мазмун-моҳияти ҳамда унинг ёшларга оид давлат сиёсатида тутган ўрни ёшларга батафсил таҳлил қилиб берилди.

Шунингдек, ёшларга оид давлат сиёсатининг бугунги кундаги устувор йўналишлари, яратилган имкониятлар ва улардан фойдаланиш, бунда давлатимиз раҳбарининг 5 та муҳим ташаббус бўйича белгиланган устувор йўналиш ва вазифалар ижросини таъминлаш, ёшларимизни қийнаб келаётган муаммоларига ечим топиш, таклифларини қўллаб-қувватлаш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Тадбир давомида ёшларнинг китобхонлик маданиятини ошириш, маънавий муҳитни яхшилаш, ёшларни спорт билан шуғилланишлари учун барча шароитларни яратиб бериш, уларни тадбиркорликка бўлган қизиқишларини ошириш ҳамда бизнес ғояларини қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан тегишли маслаҳатлар берилди.

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, академик Акмал Саидов ёшлар ўртасида жиноятчилик ва зарарли иллатларни олдини олиш мақсадида ҳафтада бир маротаба таълим муассаларида ҳамда махаллалардаги ёшлар ўртасида туркум спорт тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан таклифлар бериб ўтди.

“Академик ва ёшлар” мулоқотида фаол иштирок этган ёшлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 


Кўришлар сони: 1356

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.02.2021
Миллий ахборот маконини сифатли ва долзарб контентлар билан бойитиш масалалари муҳокама қилинди

2021 йил 24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни...

24.02.2021
Қўмита раиси соғлиқни сақлаш вазирига таклиф берди

Қуйи палатадаги Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси раиси Елена Борисова 22 февраль...

24.02.2021
Депутат соғлиқни сақлаш вазиридан хизмат текшируви натижаларини халқ вакилларига маълум қилишни сўради

Айни кунларда ижтимоий тармоқларда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий...

Тадбирлар тақвими