Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини ташкил этишга рухсат берилади

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини ташкил этишга рухсат берилади

Бирламчи бозордан олинадиган кўчмас мулк ва транспорт воситалари ипотека, гаров ва лизинг шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинса...

Банк ва бошқа кредит ташкилотларига мол-мулкка тақиқ қўйиш ва тақиқни ечиш имкони берилса...

Қурилиши тугалланмаган уй-жойларни бошқа шахсга ўтказишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг рухсати керак бўлмаса...

Васийликдаги шахснинг мол-мулкини ижарага беришда васийлик ҳамда ҳомийлик органларининг рухсатини олиш талаби бекор қилинса...

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан қизғин муҳокама этилаётган “Нотариат тизимининг тубдан ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ана шундай муҳим ўзгаришларни ўзида қамраб олгани билан диққатга моликдир.

Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, мамлакатимизда нотариат институтининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ҳамда нотариал идоралар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифати даражасини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган мазкур лойиҳа билан амалдаги бир қатор қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши назарда тутилмода. Жумладлан, “Нотариат тўғрисида”ги Қонунда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини ташкил этиш асослари ҳамда улар фаолиятини лицензиялаш тартиби белгиланмоқда.

Адлия вазирлигига муайян ҳудуддаги нотариуслар лавозимларининг энг кам сонини белгилаш ваколати берилмоқда. Эндиликда, республикамизда фаолият юритадиган нотариусларнинг максимал сони чегараланмайди.

Нотариусларни бирлаштирувчи ҳамда улар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ягона тузилма сифатида Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасини ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

Ҳудудий адлия органлари ҳузуридаги малака комиссияларининг стажировкадан ўтган шахслардан имтиҳон олиш ваколати тугатилиб, уларга нотариус лицензияси амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш вазифаси юклатилмоқда.

Нотариусларга медиатор вазифасини бажариш, далилларни таъминлаш, муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объекти тақдим этилган вақтини тасдиқлаш, ҳужжатнинг электрон шакли унинг қоғоз шакли билан тенг ҳуқуқий кучга эгалигини тасдиқлаш каби ваколатлар берилмоқда.

Банк ва бошқа кредит ташкилотларига мол-мулкка тақиқ қўйиш ва тақиқни ечиш имкони берилмоқда. Бу ўзгартириш жисмоний ва юридик шахсларга кредит ажратиш билан боғлиқ бюрократик тўсиқларга барҳам беради.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексидан қурилиши тугалланмаган уй-жойларни бошқа шахсга ўтказишда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари рухсатини олиш, “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Қонундан эса, васийликдаги шахснинг мол-мулкини ижарага беришда васийлик ҳамда ҳомийлик органларининг рухсатини олиш талаблари чиқариб ташланмоқда.

Шунингдек, Фуқаролик кодекси, “Гаров тўғрисида”, “Ипотека тўғрисида”, “Лизинг тўғрисида”ги Қонунларга бирламчи бозордан олинадиган кўчмас мулк ва транспорт воситалари ипотека, гаров ва лизинг шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш талабини бекор қилиш билан боғлиқ ўзгартириш киритилмоқда.

Ишчи гуруҳ йиғилишларида парламент қуйи палатаси депутатлари, мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари томонидан “Нотариат тизимининг тубдан ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини янада пишитиб, маромига етказилмоқда.

Лойиҳа яқин кунларда парламент Қонунчилик палатаси мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун киритилиши мўлжалланмоқда.  


Кўришлар сони: 494

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

22.01.2020
Ҳаракатлар режасида кўзда тутилган вазифаларнинг ижроси парламент назоратида бўлади

Йиғилишда дастлаб, фракция аъзолари номзодларнинг истиқболга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ...

Тадбирлар тақвими