Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Нега кимгадир 2 фоиз, бошқага 4 фоиз белгиланган?

Нега кимгадир 2 фоиз, бошқага 4 фоиз белгиланган?

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида янги таҳрирдаги “Давлат божи тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қўмиталар, сиёсий партиялар фракциялари, Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлари гуруҳи ҳамда қуйи палатанинг Давлат бюджети бошқармаси ходимлари томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, янада такомиллаштирилмоқда.

Аввал хабар берилганидек, яқинда парламент қуйи палатаси мажлисида депутатлар мазкур қонун лойиҳасини концептуал жиҳатдан биринчи ўқишда маъқуллаган, барча сиёсий партияларнинг фракциялари лойиҳа юзасидан ўз позициясини билдирган эди. Мазкур мажлисда депутатлар томонидан кўплаб саволлар ва аниқ таклифлар берилган эди.

Шунингдек, депутатлар томонидан қонун лойиҳасидаги мулкий низоларни ҳал қилишда жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари судга мурожаат килганда тўланиши лозим бўлган давлат божлари ставкалари бўйича баҳс-мунозаралар жараёни қизғин кечмоқда. Яъни, ҳозирги кунда тадбиркорлик субъектлари учун давлат божи ставкаси даъво миқдорининг
2 фоизи бўлса, жисмоний шахслар учун эса, 4 фоизи миқдорида белгиланган.

Шу сабабли, депутатлар томонидан мазкур ҳужжатни қайта кўриб чиқиш ва уни бирхиллаштириш лозимлиги бўйича таклиф киритилди.

Бундан ташқари, депутатлар тўланган давлат божларининг тақсимланиш жараёнининг тартиб-таомилларига ҳам эътибор қаратмоқдалар. Бинобарин, айрим турдаги давлат божларининг 90 фоизи вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармасига тушмоқда. Шу сабабли, депутатлар томонидан Молия вазирлигига 2020 йилнинг 1 июнигача давлат божларини таксимланиши тартибини танқидий қайта ўрганиб чиқиб, уларни максимал даражада бюджетга йўналтирилишини таъминлаш юзасидан таклиф берилди.

Алоҳида таъкидлаш лозимки, депутатлар томонидан ҳар томонлама чуқур ўрганишлар асосида қизғин кечаётган баҳс-мунозаралар давом этмоқда. Эътиборлиси, қонун лойиҳасини пишитиш жараёнида депутатлар томонидан кўтарилган бу каби таклиф ва мулоҳазалардан аксарияти инобатга олинмоқда.


Кўришлар сони: 401

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

22.01.2020
Ҳаракатлар режасида кўзда тутилган вазифаларнинг ижроси парламент назоратида бўлади

Йиғилишда дастлаб, фракция аъзолари номзодларнинг истиқболга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ...

Тадбирлар тақвими