Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Стратегик режалаштириш истиқболлари

Стратегик режалаштириш истиқболлари

Шу мавзуда 2019 йил 3-4 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги “City palace Hotel” меҳмонхонасида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда Вестминстер демократик фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ўтказилган мазкур семинарда парламент қуйи палатасидаги Давлат бюджети бошқармаси ходимлари ҳамда Шимолий Ирландия ва Украиналик экспертлар иштирок этди.

Семинарда экспертлар томонидан мамлакат парламентлари ҳузурида ташкил этилган бюджет бошқармаларининг ташкилий тузилиши, вазифалари ва уларнинг давлат бюджетининг қабул қилинишидаги ваколатлари бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Халқаро экспертлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашиш баробарида Давлат бюджет бошқармаси дуч келиши мумкин бўлган муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш йўллари бўйича ҳам тавсиялар берди.

Шунингдек, семинар давомида кўрилган масалалар юзасидан йиғилиш иштирокчиларини қизиқтирган барча саволларга экспертлар томонидан атрофлича жавоблар берилди.

 


Кўришлар сони: 261

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

22.01.2020
Ҳаракатлар режасида кўзда тутилган вазифаларнинг ижроси парламент назоратида бўлади

Йиғилишда дастлаб, фракция аъзолари номзодларнинг истиқболга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ...

Тадбирлар тақвими