Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасида нималар ўзгаряпти?

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасида нималар ўзгаряпти?

Шу кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи, иккинчи ва учинчи ўқишга тайёрланмоқда. Хусусан, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳаси депутатлар, парламент қуйи палатасидаги Давлат бюджети бошқармаси ходимлари, тадбиркорлик субъектлари ҳамда солиқ ва молия соҳаси мутахассислари томонидан такомилига етказилмоқда.

Лойиҳада асосий ўзгаришлардан бири солиқ суммаларини ўз вақтида қайтарилмаганлиги ёки солиқ суммалари сўзсиз тартибда асоссиз ундирилганлиги билан боғлиқ. Хусусан, ортиқча тўланган солиқ суммаларини ўз вақтида қайтарилмагани ёки солиқ суммалари сўзсиз тартибда асоссиз ундирилгани учун Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида бюджетдан солиқ тўловчиларга фоиз тўлаш йўли билан солиқ органларининг жавобгарлигини кучайтириш кўзда тутилмоқда.

Шу билан бирга, қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш тизими тубдан ўзгартирилмоқда. Яъни, батафсил камерал текширув ўтказилганидан кейин ҚҚС бўйича “манфий” қолдиқ суммасини қайтариш ҳуқуқи тақдим этилади. Энг йирик солиқ тўловчилар ва банк кафолатини тақдим этган шахслар учун уни соддалаштирилган тартибда қайтариш ҳуқуқи берилади. Айни пайтда фақат экспортёрларга қайтарилиб келинаётган эди.

Бундан ташқари, асосий воситалар объектлари, шу жумладан, кўчмас мулк объектлари харид қилинганда (барпо этилганда) ҚҚС бир йўла ҳисобга олинишини назарда тутувчи тартиб жорий этилади.

Ҳозирда ҳисобга олиш тенг улушларда кетма-кет келувчи 12 ой давомида, кўчмас мулк объектлари бўйича эса 36 ой давомида амалга оширилади.

Агар мазкур тартиб жорий этилса, корхоналарга давлат бюджетидан маблағлар қайтариб берилади ва бу хўжалик субъектларининг молиявий ҳолатини яхшилашга олиб келади. Бунга биргина мисол, Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи қурилиш корхонаси ҚҚС бўйича қарийб 25 млрд. сўмга манфий ҳисобот топширган бўлса-да, лекин ушбу корхонага амалдаги Солиқ кодексида қайтариб бериш имконияти мавжуд эмас эди. Киритилаётган ўзгартиш билан ушбу суммани мазкур корхонанинг товар айланмасини кўпайтиришга йўналтириш имконияти яратилади.


Кўришлар сони: 431

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими