Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Қонун лойиҳаси қайта номланди

Қонун лойиҳаси қайта номланди

Бугунги кунда мамлакатимизда инвестиция муносабатларини тартибга солиш турли соҳа ва тармоқлар бўйича қабул қилинган қонунлар билан амалга оширилиб келмоқда. Бундай амалиёт инвестиция соҳасининг ривожига тўсиқ бўляпти. Шунингдек, қонуности ҳужжатларининг кўплиги айрим ҳолларда соҳадаги қонунчилик мантиғининг бузилишига ва ҳуқуқий қарама-қаршиликларга (коллизияга) олиб келмоқда.

Бундай камчиликларни бартараф этиш, соҳани янада ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган “Инвестициялар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 21 ноябрь куни бўлиб ўтган мажлисида депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, биринчи ўқишда қабул қилинган эди.

Айни кунларда мазкур қонун лойиҳаси халқ вакиллари томонидан иккинчи ўқиш олдидан кенг муҳокама этилиб, такомиллаштирилмоқда. Пишиқ-пухта ҳолатга келтириляпти. Мазкур жараёнларда лойиҳанинг номланиши унинг мазмунидан келиб чиқиб, “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги деб қайта номланди. Шунингдек, ҳаволаки нормалар чиқарилиб, тўғридан-тўғри ишлайдиган моддалар киритилмоқда.

Бундан ташқари, инвестиция фаолиятининг асосий тамойилларига тегишли моддалар атрофлича кўриб чиқилмоқда. Кўрсатилган асосий тамойилларнинг мазмунини очиб берувчи алоҳида моддалар (мисол учун, 6-модда “Инвестиция фаолиятини амалга ошириш шартларнинг барқарорлиги тамойили” 19-моддага, 9-модда “Инвесторларни таҳқирлашга (дискриминацияга) йўл қўймаслик тамойили” 15-моддага) қонун лойиҳасининг тегишли моддаларига ўтказиляпти.

Қонун лойиҳасини маромига етказиш ишлари давом этмоқда.

 


Кўришлар сони: 357

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

22.01.2020
Ҳаракатлар режасида кўзда тутилган вазифаларнинг ижроси парламент назоратида бўлади

Йиғилишда дастлаб, фракция аъзолари номзодларнинг истиқболга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ...

Тадбирлар тақвими