Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳаси муҳокамаси очиқ ўтказиляпти

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳаси муҳокамаси  очиқ ўтказиляпти

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида янги таҳрирдаги Солиқ кодекси тўғрисидаги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқишга тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Депутатлар давлатнинг асосий солиқ ҳужжатини такомиллаштириш юзасидан бир қатор таклифлар билан чиқишмоқда.

Таъкидлаш жоизки, қонун лойиҳаси юзасидан кечаётган муҳокамалар жараёни ёпиқ эшиклар ортида кечмаяпти. Унда депутатлар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Давлат бюджети бошқармаси ходимлари, соҳа мутахассислари, экспертлар, фуқаролар фаол иштирок этмоқда. Жумладан, парламент қуйи палатасининг ишчи гуруҳи фермер хўжаликлари, Тошкент вилояти Бекобод туманида жойлашган суғурта компаниялари бўлинмалари вакилларининг таклифларини қабул қилди. Улар қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) бўйича фермер хўжаликларини молиялаштиришдаги қийинчиликлар билан боғлиқ долзарб масалаларни кўтардилар.

Молия вазирининг ўринбосари Д. Султонов учрашув давомида янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил ахборот берди. Жумладан, лойиҳада товарлар ва хизматлар реализацияси таннархи даражаси билан боғлиқ ҚҚС бўйича солиққа тортиш базасини аниқлаш борасидаги эскирган услублар бекор қилинмоқда. Уларнинг ўрнига эркин бозор талаб ва таклифлари асосида шаклланган нархлардан келиб чиқиб, солиққа тортишга концептуал ўтиш кўзда тутилмоқда. Бу, мутахассислар фикрича, халқаро стандартлар қоидаларига мос бўлиб, тадбиркорлар, шу жумладан, фермер хўжаликлари даромадларини оширишга хизмат қилади. Ўз навбатида, бекободлик фермерларга уларнинг молиявий аҳволини яхшилаш, жумладан, агротехника воситаларини харид қилишига кўмаклашиладиган бўлди.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасининг оммавий муҳокамалари давом этмоқда. Турли қарашлар, таклиф ва фикрлар мазкур ҳужжатни янада такомиллаштиришга хизмат қилади.


Кўришлар сони: 390

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

22.01.2020
Ҳаракатлар режасида кўзда тутилган вазифаларнинг ижроси парламент назоратида бўлади

Йиғилишда дастлаб, фракция аъзолари номзодларнинг истиқболга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ...

Тадбирлар тақвими