Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

«Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг овқатланиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳаси депутатлар муҳокамасида

«Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг овқатланиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳаси депутатлар муҳокамасида

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан «Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг овқатланиши тўғрисида»ги қонуни лойиҳасининг иккинчи ўқишига бағишланган ишчи гуруҳи йиғилиши ўтказилди.

Муҳокамалар жараёнида қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан депутатлар томонидан бир қатор таклифлар берилди. Жумладан, депутат Т.Эшназаров қонун лойиҳасини «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси деб ўзгартиш ва шу билан бирга, ушбу қонун лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги, «Реклама тўғрисида»ги ва бошқа тегишли қонунларга ўзгартиш киритиш юзасидан таклиф билдирди.

Бундан ташқари, қонун лойиҳасининг 7, 13, 14, 15, 16 ва 17-моддалари Ўзбекистон Республикасининг «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги қонуни моддаларини такрорлагани, 11 ва 12-моддаларини Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги қонунига сингдириш ҳамда қонун лойиҳасининг номидан келиб чиқиб, чет эл тажрибасини ўрганиб, янги моддалар билан тўлдириш мумкинлиги қайд этилди.

Билдирилган таклифларга ишчи гуруҳ томонидан тушунтириш берилди. Бунда қонун лойиҳасидан кўзланган мақсад гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг овқатланиши, жумладан, кўкрак сути билан озиқлантиришни тарғиб этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш ҳамда мамлакатимизда гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг овқат маҳсулотларига қўйиладиган талабларни белгилаш, риоя қилиш ва бошқа назарда тутилган қоидаларга асосланган. Шу муносабат билан қонун лойиҳасининг 1-моддаси, қонуннинг мақсади, асосий вазифаларини белгиловчи иккита қисмга таҳририй ўзгаришлар киритилиб, бўлинган.

3-моддасида эса, барча маҳсулотлар муайян шаклда, меъёрий ҳужжатларга мос бўлиши муносабати билан аниқлаштирувчи ўзгартишлар киритилмоқда. Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини Ўзбекистон Республикасининг «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонунида нафақат жамоатчилик назорати шакллари, балки жамоатчилик назорати объектлари, субъектлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари каби масалалар назарда тутилган.

11-модданинг иккинчи қисми 2-хатбошиси иккита хатбошига бўлинган, чунки биттасида кўкрак сутини ўрнини босувчилар рекламаси ҳақида, иккинчисида эса, ахбороти тўғрисида сўз юритилган. Шунингдек, 4-хатбоши мазмуни такрорланишига йўл қўймаслик мақсадида ушбу хатбошида таҳририй ўзгаришлар билан акс этган.

Ишчи гуруҳ аъзолари 12-модда асосий тушунчаларга мослаштириш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг овқати маҳсулотлари бўйича реклама ишлаб чиқарувчилари ва тарқатувчиларига нисбатан фаолиятни чеклашни ўрнатиш мақсадида киритилгани тўғрисида таклифларини билдиришди.

Шундан сўнг депутат Х.Гаппаров томонидан давлат назоратини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатлари чегараларини аниқлаштириш, гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг овқати таркибига қўйиладиган аниқ талаблар бўйича норма киритиш, ушбу талабларда гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг овқати таркибида гени модификацияланган организмнинг (ГМО) чекланишини кўриб чиқиш лозимлиги ҳақида ўз таклифларини илгари сурди.

Юқоридаги таклиф ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, мазкур қонун лойиҳасининг ишчи гуруҳ йиғилишида иккинчи ўқишга тайёрланган таҳририни янада такомиллаштириш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг веб-сайтига жойлаштириш ҳамда мавзу юзасидан мутахассислар, жамоатчилик вакиллари иштирокида семинар ўтказишга келишиб олинди.


Кўришлар сони: 5609

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.06.2021
Акмал Саидов Туркия Бош Омбудсмани билан учрашди

18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари...

18.06.2021
Пенсия тизимидаги ислоҳотлар: амалиёт ва истиқболдаги режалар

2021 йил 18 июнь куни парламент қуйи палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан Ўз...

18.06.2021
Болалар ва аёлларга нисбатан зўравонликнинг барча турларини тугатиш масаласи муҳокама қилинди

2021 йил 18 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотл...

Тадбирлар тақвими