Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Девони янги ташкил этилаётган таркибий бўлинма – Ахборот-коммуникация технологиялари бўлимига ходимлар танлов асосида ишга қабул қилинишини эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Девони янги ташкил этилаётган таркибий бўлинма –  Ахборот-коммуникация технологиялари бўлимига ходимлар  танлов асосида ишга қабул қилинишини эълон қилади

Бўлим фаолиятининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

- Қонунчилик палатаси фаолиятини ахборот-техник жиҳатдан таъминлаш;

- Қонунчилик палатасининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини, шу жумладан электрон овоз бериш, овоз кучайтириш, стенография қилиш, электрон ҳужжат айланиши ва бошқа тизимларини шакллантириш, уларни ривожлантириш ва улардан фойдаланиш;

- Қонунчилик палатасида ахборот технологияларини янада ривожлантириш ва «Электрон парламент» тизимини жорий этиш бўйича комплекс дастурни амалга ошириш;

- фаолият жараёнларини автоматлаштиришни ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни ҳисобга олган ҳолда Қонунчилик палатаси фаолиятининг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

- замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ҳисобига Қонунчилик палатаси фаолиятининг очиқлигини таъминлашга кўмаклашиш.

Танлов Бўлим раҳбарлари ва ходимлари лавозимлари ўрнини тўлдириш учун қуйидаги мутахассисликлар бўйича ўтказилади: тизим маъмури, мутахассис муҳандис, электрончи муҳандис, маълумотлар базалари маъмури, ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассис, веб-маъмур, дастурчи муҳандис ва бошқалар.

Бўлим ходимлари бўш лавозимлари ўрнини тўлдириш учун номзодларга қуйидаги талаблар қўйилади:

- олий маълумотли бўлиш (ахборот технологиялари соҳаси мутахассислиги бўйича махсус олий маълумотга эга бўлиш янада мақбул ҳисобланади);

- замонавий ахборот технологияларини билиш, шунингдек компьютер тармоқларини бошқариш, дастурлаштириш, тегишли норматив ҳужжатларни тайёрлаш билан боғлиқ ишларни бевосита бажариш маҳорати ва кўникмаларига эга бўлиш.

Бўлим ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларнинг ижтимоий таъминоти меъёрлари қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Танловда иштирок этишга қизиқувчи шахслардан объективка-маълумотномани (резюмени) 2019 йил 20 январгача бўлган муддатда қуйидаги электрон почта манзили бўйича юборишингизни сўраймиз: kadr@parliament.gov.uz, маълумотлар учун телефон: 71-239-81-05.

 

 

Танлов


Кўришлар сони: 7980

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...

Тадбирлар тақвими