Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Энди турар-жой бинолари чиқинди тўплаш жойлари белгиланмасдан лойиҳалаштирилмайди

Энди турар-жой бинолари чиқинди тўплаш жойлари белгиланмасдан лойиҳалаштирилмайди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ҳар йили дунёда ўн икки миллиондан ортиқ киши атроф-муҳит ифлосланиши туфайли келиб чиқаётган глобал экологик муаммолардан вафот этмоқда. Бунинг олдини олиш, сайёрамизда экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида дунё миқёсида муҳим ташаббуслар илгари сурилмоқда, қатор лойиҳалар амалга оширилаётир.

Мамлакатимизда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш масаласи бутун дунёдаги каби долзарбдир. Уларнинг ҳосил бўлиши кўп омилларга боғлиқ бўлиб, улардан кўпроқ аҳамиятга эгалари аҳоли даромади, истеъмолчиларнинг ҳатти-ҳаракати, бозорда янги қадоқланган маҳсулотларнинг пайдо бўлиши ва демографик кўрсаткичлар ҳисобланади.

Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндиларнинг йиллик ҳосил бўлиш ҳажмининг прогнози 14-14,5 млн тонна атрофида баҳоланиб, аҳолининг ўртача 1,5 фоизга кўпайиш суръатини ҳисобга олганда, ушбу кўрсаткич 2028 йилга келиб 16-16,7 млн. тоннага етиши мумкин.

Сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, хусусан, чиқиндиларни бошқариш соҳасида аниқ бир мақсадга қаратилган давлат сиёсати олиб борилмоқда. Бу борада соҳанинг замонавий мустаҳкам норматив-ҳуқуқий базаси яратилди. Соҳанинг бошқарув тизимини ислоҳ қилиш юзасидан давлатимиз раҳбарининг қатор фармон ва қарорлари қабул қилинди.

Президентимизнинг жорий йил 11 августдаги “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан соҳада яна бир бор қўшимча кафолат ва имтиёзлар берилмоқда.

Хусусан, фармон чиқиндиларни бошқариш тизимини эски коммунал соҳанинг бюджет маблағларига суяниб қолган дотациядаги бир қисми сифатида эмас, балки улардан даромад манбаи сифатида фойдаланувчиларни қўшимча қўллаб-қувватловчи ҳуқуқий асосларни белгилаб беришга йўналтирилган.

Ҳужжат соҳада бозор механизмини, хусусан, давлат-хусусий ва хусусий секторни ривожлантириш, соҳанинг инвестициавий жозибадорлигини ошириш мақсадида тадбиркорлик субъектларига қулай имкониятлар яратишни назарда тутади.

Фармон билан тадбиркорлик субъектлари – санитар тозалаш корхоналаридан ундириладиган бир қатор мажбурий тўловлар бекор қилиняпти. Яъни, соҳада хизмат кўрсатишга ихтисослашган давлат корхоналари ҳисобидаги махсус автотранспортлар ва техникаларни хусусий шерикка бериш муддати 7 йилдан 10 йилга ҳамда бир йиллик имтиёзли давр билан узайтирилиши белгиланди.

Шунингдек, жамоатчилик экологик назорати институтини мустахкамлаш борасида жамоатчи инспекторларига Давлат экология қўмитаси томонидан юритиладиган “Яшил макон” ва бошқа платформалардан фойдаланиш имкониятлари берилмоқда. Қолаверса, соҳада давлат назоратини самарадорлигини ошириш мақсадида ички ишлар органларига маҳаллаларда экологик назоратни амалга ошириш бўйича қатор вазифа ва ваколатларни бериш орқали “Экологик патруль” тизими фаолияти кенгайтириляпти.

Мазкур фармонда соҳада хизматлар учун тўловлар бўйича қарздорлиги ҳақида фойдаланилган электр энергияси учун ҳисоб-китобларни юритиш биллинг тизими орқали хабардор қилиш, янги қуриладиган кўп квартирали уйларни чиқинди тўплаш жойларини белгиламасдан лойиҳалаштириш ҳамда фойдаланишга қабул қилишни тақиқлаш механизми ҳам ўз ифодасини топган.

Умуман олганда, мазкур фармон чиқиндиларни бошқариш борасидаги қатор муаммоларни ижобий ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади.

 

 

Бахитбай АЛДАМУРАТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 623

Депутатлар минбари

Янгиликлар

02.12.2022
Муҳим масалалар муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзолари ҳамда Халқаро...

02.12.2022
Конституция ва жамоатчилик назорати

Конституциямиз мамлакатимизнинг асрий қадриятлари ва анъаналари, миллий қонунчилик ва менталитетини...

02.12.2022
Миллий марказда БМТ Хавфсизлик кенгаши Аксилтеррор қўмитаси экспертлари билан учрашув бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов БМТ Хавфсизлик кенгаши...

Тадбирлар тақвими