Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Муқаддас қасамёдига ҳамиша содиқ

 Муқаддас қасамёдига ҳамиша содиқ

Жонажон Ватанимиз сарҳадларини кўз қорачиғидек асраб, шарафли ва муқаддас бурчни мардонавор адо этаётган ҳарбийларимизни қанча ардоқласак, шунча кам. Чунки юртимиз осмонининг мусаффолиги, тинчлигимиз, хотиржамлигимиз ва юртимиз тараққиёти негизида шу мард ва жасур ўғлонларимизнинг тунлари мижжа қоқмай постларида сергак туришлари мужассам.

Бу йил Қуролли Кучларимиз ташкил топганига 30 йил тўлди. Бу қутлуғ сана мамлакатимизда ўзгача шоду хуррамлик билан тантана қилинмоқда. Мактаблар, лицейлар, олий ўқув юртлари, ҳарбий қисмлар ва меҳнат жамоаларида ўтказилаётган байрамона тадбирлар ҳар бир ёш йигит ва қизларда юртга муҳаббат ҳисларини уйғотмоқда.

Айниқса, Қуролли Кучларимизнинг жанговор шайлигини ошириш, уларнинг моддий-техник базасини янгилаш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини ҳар томонлама кучайтириш, ёшларни ватанпарлик руҳида тарбиялаш борасида салмоқли ишлар олиб борилаётганлигини эътироф этиш жоиз.

Бинобарин, ҳарбий куч-қудратимизни мустаҳкамлаш, қурол-аслаҳа, ҳарбий техникалар заҳирасини яратиш ва армиямиз куч-қудратини юксалтириш масалалари Юртбошимиз томонидан олға сурилаётган Тараққиёт стратегиясида ҳам ўз аксини топган. Унда давлатнинг мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш, Қуролли Кучларнинг жанговар шайлигини, унинг имкониятлари ва қобилиятини кучайтириш, мамлакат ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш ва мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш борасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш белгилаб қўйилган.

Шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида “Сафарбарлик тайёргарлиги ва сафарбарлик тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси мудофаасини бошқариш Миллий марказини замонавий алоқа ва ахборотлаштириш воситалари билан жиҳозлаш, мамлакатимиз Қуролли Кучларининг ягона маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш тизимини яратиш бўйича дастурлар амалга оширилади.

Мутафаккир шоир Алишер Навоий бобомиз айтганидек, бу дунёда эр йигитнинг энг буюк, эзгу ва муқаддас вазифаси, аввало, ўз оиласи, Ватани ва халқини муносиб ҳимоя қилишдан иборатдир. Ўз ҳаётини Ватан ҳимоясидек улуғ ишга бағишлаган азму шижоатли ҳарбийларимиз — ғоят масъулиятли ва олижаноб вазифани шараф билан адо этиб келаётган мард ва жасур, элу юртга садоқатли ўғлонларимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз.

 

Ҳазратқул ХЎЖАМҚУЛОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 32

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2022
Халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган таклифлар илгари сурилди

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт...

15.01.2022
Қўмитанинг 2021 йил якунлари бўйича фаолияти сарҳисоб қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан...

14.01.2022
Тараққиёт стратегияси:75 минг гектар интенсив боғ ва янги узумзорлар барпо этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси “Янги Ўзбекистоннинг...

Тадбирлар тақвими