Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Заҳарли чиқиндиларни чиқариш камаяди

Заҳарли чиқиндиларни чиқариш камаяди

Маълумки, Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолиятининг асосий вазифаларидан бири ўз ҳудуди атрофида тинчлик, барқарорлик ва хавфсизлик муҳитини шакллантириш ҳисобланади. Шу боис, кейинги йилларда юртимизда Марказий Осиё минтақасидаги мамалакатлар билан барча соҳаларда ўзаро дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик руҳидаги муносабатларни сифат ва мазмун жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш борасида кўпгина ишлар амалга оширилмоқда.

Барқарор ривожланиш ғояси ҳозирги ва келажак авлодларнинг турмуш сифатини яхшилаш учун мутаносиб иқтисодий, экологик ва ижтимоий ривожланишни назарда тутади. Ушбу ғоялар марказий Осиё мамлакатларида катта тушуниш ва қўллаб-қувватлашга эга бўлди. Марказий Осиё минтақасида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Ижроия қўмитаси, Барқарор ривожланиш бўйича давлатлараро комиссия ва Марказий Осиё минтақавий экологик маркази каби минтақавий ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланилаётган Орол денгизи ҳавзаси дастурини ишлаб чиқиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича минтақавий ҳаракатлар режаси каби атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича минтақавий ташаббуслар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2021 йил август ойида Туркманистонда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи маслаҳат учрашувида давлатимиз раҳбари экология соҳаси бўйича қатор таклифларни илгари сурди. Айнан, минтақанинг экологик муаммолари ҳамиша диққат марказида бўлиши кераклигини таъкидлади. Бу борадаги ҳамкорликни кенгайтириш, Орол денгизи ҳалокатининг оқибатларини юмшатиш бўйича барча чораларни кўриш зарурлиги ва шу маънода иқлим ўзгаришларига мослашишига, ресурс тежамкор технологияларнинг яна кенг жорий этилишига хизмат қиладиган “Марказий Осиё учун “яшил кун тартиби” минтақавий дастурини ишлаб чиқиш илгари сурилган эди.

Бугунги кунда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси ҳар бир мамалакат учун муҳим стратегик вазифалардан бири ҳисобланади. Бинобарин, инсон ҳаёти ер, сув, ҳаво, ўсимлик ва ҳайвонот олами билан чамбарчас боғлиқ. Минтақанинг табиати, ҳайвонот ва ўсимлик оламининг биохилма-хиллигини асраб-авайлашга ҳар бир давлат масъулдир. Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг 88-мақсадида ҳам Марказий Осиёда экология, атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва табиатни муҳофаза қилиш борасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш ҳам муҳим устувор вазифа қилиб белгиланган. Ушбу мақсадда Орол денгизи қуриши салбий оқибатларини бартараф этиш йўлида қўшни давлатлар билан ҳамкорликни жадаллаштириш ва заҳарли чиқиндиларни чиқаришни камайтириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида илмий ёндашувларга асосланган идоралараро ҳамкорликни йўлга қўйиш каби вазифалар белгиланмоқда.

Шунингдек, Марказий Осиёда заҳарли чиқиндиларни камайтириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида илмий тадқиқотларга таянган ҳолда ҳамкорликларни йўлга қўйиш ҳам муҳим вазифалардан биридир. Хозирги кунда қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш қувватига эга бўлган миший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни комплекс амалга ошириш кластерларини ташкил этиш бўйича инновацион технологияларни жорий этиш орқали атроф –муҳит мусаффолигини таъминлаш ҳар бир қўшни давлатлар учун долзарб вазифадир.

Мухтасар қилиб айтганда, белгиланган вазифалар биологик хилма-хилликни асрашга, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга, экологик муаммоларнинг олдини олишга хизмат қилади.

 

 

Муқаддас ТИРКАШЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 69

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2022
Халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган таклифлар илгари сурилди

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт...

15.01.2022
Қўмитанинг 2021 йил якунлари бўйича фаолияти сарҳисоб қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан...

14.01.2022
Тараққиёт стратегияси:75 минг гектар интенсив боғ ва янги узумзорлар барпо этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси “Янги Ўзбекистоннинг...

Тадбирлар тақвими