Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ватан ҳимояси – муқаддас бурч

Ватан ҳимояси – муқаддас бурч

Ватан остонадан, инсон яшаб нафас олиб турган гўшадан, инсоннинг киндик қони тўкилган тупроқдан бошланади. Ватанимиз заминининг ҳар бир қаричи муқаддас ҳисобланади. Шунинг учун аждодларимиз юрт тупроғини кўзларига тўтиё этганлар, қаерга борса ҳам ватан ёди билан нафас олганлар. Мухтасар айтганда, ҳар бир инсоннинг ўз Ватани унинг учун дунёдаги энг гўзал ва муқаддас макондир.

Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 29 декабрдаги қонунига биноан 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни” деб эълон  қилинган. Ўша кундан бошлаб ушбу санани Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топган кун сифатида нишонлаб келмоқдамиз.

Ватанни ҳимоя қилиш, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш юртнинг ҳар бир фарзанди вазифасидир. Она юртимиз ҳар доим мард, жасур ўғлонлари билан фахрланиб келган. Йигитларимиз ота-она ва оиласини, ўзи яшаётган юрт тупроғини муқаддас билиб, Ватан ҳимояси учун доимо шай туришни бурч деб ҳисоблаган. Мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлаш ўта мураккаб ва олий даражадаги масъулиятдир. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек: “Ҳар қайси миллат ва халқ учун муқаддас саждагоҳ бўлмиш она Ватанни қадрлаш, унинг эркинлиги ва озодлигини ҳимоялаш, бу йўлда, керак бўлса, жон фидо қилиш — шу юртнинг жасур ўғлонлари, ўзини эр йигит деб биладиган инсонлар учун қадим-қадимдан ор-номус ва мардлик белгиси бўлиб келган”.

Қуролли Кучларимиз доимо мамлакатимиз озодлиги ва мустақиллигининг, кенг миқёсдаги демократик ўзгаришларни амалга ошириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш, муқаддас заминимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг ишончли кафолати бўлиб келмоқда ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.

Фурсатдан фойдаланиб, юртимизнинг жасур ўғлонлари, шарафли касб эгалари ҳисобланган барча ҳарбий хизматчиларимизни Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этаман.

Юрт ҳимояси, оиласи учун ўз жонини фидо қилишга тайёр, Ватанимиз сарҳадларини кўз қорачиғидек асраб келаётган мард ва жасур ўғлонларига юртимизга сидқидилдан хизмат қилишдек шарафли вазифани адо этишда сиҳат-саломатлик, куч-ғайрат ёр бўлишини тилайман!

Шерзод РАҲМОНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 33

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2022
Халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган таклифлар илгари сурилди

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт...

15.01.2022
Қўмитанинг 2021 йил якунлари бўйича фаолияти сарҳисоб қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан...

14.01.2022
Тараққиёт стратегияси:75 минг гектар интенсив боғ ва янги узумзорлар барпо этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси “Янги Ўзбекистоннинг...

Тадбирлар тақвими